Эркак йиғлаган кун

«Эркак йиғлаган кун» — қиссанинг номиёқ ўқувчида қизиқиш уйғотади. Балки эркаклар ҳам инсон, йиғлаши табиий, дегувчилар бордир, аммо эркакнинг кўз ёшини кўришга одатланмаганмиз, одатланмайлик. Кучли жинс вакилларининг ожизалардан – аёллардан фарқли жиҳатларидан бири ҳам айнан уларнинг йиғламаслиги. Хўш, асар қаҳрамони нега йиғлади? У қандай кун эдики, эркакни йиглатди?

Асар мутолаасига киришар экансиз, эпиграфдаёқ дастлабки маълумотга эга бўласиз. 2015 йилда бутун ижтимоий тармоқлар, телевидение-радио орқали эшитган-кўрганлар қалбини ларзага солган воқеа, ҳолат кўз олдингизга келади: дарё тўлқинлари қирғоққа чиқариб ташлаган гўдак жасади ҳатто бегоналарнинг кўзини ёшлаган эди, нега шу воқеага бевосита сабабчи бўлган отани йиглатмасин?!

Ота ночор, имконсиз вазиятда, қайғуда, надоматда... Бу қандай ночорликки, норасидалар ўлимига сабаб бўлди? Бу қандай имконсизликки, ота ўз фарзандини қутқаролмади? Ёхуд қандай қайғуки, эркакни йиғлатди?

Сокинликдаги мутолаа сизни талотўплар ичра ташласа, кўзларингизни ёшласа, кўнглингизга бир дам ғашлик олиб келса, бизни маъзур тутинг...

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Эркак йиғлаган кун

  • Кўрилган: 402
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Erkak yig'lagan kun
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Рустам Жабборов
  • ISBN: 978-9943-20-845-2
  • Бетлар сони: 200
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 21000 сум
  • Солиқсиз: 21000 сум

Эркак йиғлаган кун, Рустам Жабборов, Erkak yig'lagan kun, Rustam Jabborov