Хамса: Фарҳод ва Ширин (насрий табдил)

«Фарҳод ва Ширин» насрий табдилининг дастлабки нашрида турли сабаблар билан жами 476 байт табдил қилинмаган. Бунда аксарият даҳрий тусга эга совет мафкураси сабаб бўлгани эҳтимолдан холи эмас. Лекин 2006 йилда навоийшунос олимлар Абдуқодир Ҳайитметов ва Ваҳоб Раҳмонов тўлдириб нашрга тайёрлаган достонда ҳам барча байтлар тўла табдил қилинмаган. Достоннинг дастлабки боблари тўла насрий баён қилингани ҳолда турли боблар таркибидаги жами 70 дан ортиқ байт насрий баён қилинмай қолиб кетган. Қолаверса, Ғафур Fулом насрий табдили кейинги нашрларда деярли ҳеч қандай ўзгаришсиз қолдирилди. Ваҳоланки, дастлабки уринишлардан бири бўлгани сабабли академик шоиримизнинг табдили ҳам бугунги кун талабларига жавоб бера олмайди.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда «Фарҳод ва Ширин»нинг тўла янги насрий табдили амалга оширилди. Бу хайрли ишни амалга оширишда, албатта, олдинги барча табдилчиларнинг тажрибаларидан келиб чиқилди.

Мазкур нашр кейинги йилларда мамлакатимизда Навоий асарларини кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади. Умид қиламизки, ушбу табдил адабий жамоатчилик ва китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинади.

Масъул муҳаррир: филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов

Табдил ва изоҳ муаллифи: Манзар Абдулхайр

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Хамса: Фарҳод ва Ширин (насрий табдил)

  • Кўрилган: 744
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: xamsa: Farhod va Shirin
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Алишер Навои
  • ISBN: 978-9943-20-655-7
  • Бетлар сони: 336
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 27000 сум
  • Солиқсиз: 27000 сум

Фарҳод ва ширин, Farhod va Shirin, Alisher Navoiy, Алишер Навоий, Хамса, Xamsa