Ғойибнинг иккинчи сафари

Одам баъзида ёлғизлик истайди...
Ўзини тафтиш қилгиси, хаёллари билан холи қолгиси келади... Бунинг оти «виждон билан суҳбат»дир балки, балки «ўйлаш учун берилган фурсат». Бундай пайтда одам негадир ўзининг хатолари ҳақида кўпроқ ўйлайди. Ўйлашдан маъни асли шу...
Темур Пўлатов асарларини ўқир эканмиз, негадир ёлғизлик истаб қоламиз. Олмосдай серқирра ҳаётга ҳамма ракурсдан қараш мумкин, аммо биз мутолаа жараёнида ўрнимизда қотиб, сўзсиз... бир нуқтага термиламиз. Хаёл отлиқ гирдоб бор хоҳиш-истагимиз, орзу-мақсадимиз билан қаърига тортиб кетади... Алалхусус, ҳамма нарса – ҳаёт ҳақиқатларимиз ёлғон эканлигига амин бўламиз.
Китоб мутолааси ҳар қандай ўқувчини ўйлашга мажбур қилади, ўйлаганда ҳам узоқдан ва узоққа, яна узоқ ўйлатади... Ўйлашни ўрганиш учун ҳам айнан бу китобни ўқиш керак.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Ғойибнинг иккинчи сафари

  • Кўрилган: 129
  • Маҳсулот коди: G'oyibning ikkinchi safari
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Темур Пўлатов
  • ISBN: 978-9943-20-569-7
  • Бетлар сони: 352
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2019
  • 20000 сум

Темур Пўлатов, Temur Po'latov