Ҳаётий ҳикматлар ва танбеҳлар

Фёдор Достоевский — бугунги куннинг аксарият китобхони учун севимли адиб. Ўқувчиларининг ёшида чегара йўқ. Муаллифнинг қайси асари бўлмасин, рўбарў бўлган китобхон, сўзсиз, варақлаб кўради. Файласуф адибнинг ёзганлари ҳаётий ҳикматга, инсонийликка чорловчи самимий танбеҳга йўғрилганига мазкур китоб мутолааси орқали яна бир бор амин бўламиз.


Тўплам ёзувчининг ўзбек тилига ўгирилган асарлари ҳақидаги маълумотлар, таржимонлар борасидаги фикрлар ҳамда асарлардан олинган пурҳикмат иборалар, мазмунан чуқур, истеҳзоли танбеҳлардан таркиб топган. Ҳар бир ҳикмат ўқувчини мулоҳазага чорлайди, китобхонни яна асарга мурожаат қилишга ундайди. Шу билан бирга Достоевский билан ҳамфикр бўлишга, унинг дунёқарашидан таъсирланишга сабаб бўлади.


Марҳамат, азиз китобхон, улуғ адибнинг сара ҳикматлари, балки аввал ўқиганингиз, балки ўзингизнинг китобингизга белгилаб қўйган сатрларингиз билан қайта танишинг. 


Тўплаб, нашрига тайёрловчи Акмал Саидов, академик.

 Бу "ҳикматлари бўстони" муаллифнинг қайси асарларидан саралаб олинган?

"Жиноят ва жазо"

"Телба"

"Қиморбоз"

"Иблислар"

"Ака-ука Карамазовлар"


"Камбағаллар"

"Ойдин тунлар"

"Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар"

"Ўлик уйдан мактублар"

"Маъсума"

"Кулгили одамнинг туши"

"Мактублар".


Ҳаётий ҳикматлар ва танбеҳлар 
Hayotiy hikmatlar va tanbehlar
Fyodor Dostoyevskiy
Фёдор Достоевский

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Ҳаётий ҳикматлар ва танбеҳлар

  • Кўрилган: 1275
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Hayotiy hikmatlar va tanbehlar
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Федор Достоевский
  • ISBN: 978-9943-20-807-0
  • Бетлар сони: 272
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 22000 сум
  • Солиқсиз: 22000 сум

Ҳаётий ҳикматлар ва танбеҳлар, Hayotiy hikmatlar va tanbehlar, Fyodor Dostoyevskiy, Фёдор Достоевский, Афоризмлар, Aforizmlar