Илон Маск: Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл
Технологик мавзуларда қалам тебратувчи машҳур журналист Эшли Вэнс «Илон Маск: Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл» китобида Силикон водийсининг энг ёрқин, тап тортмас тадбиркори Илон Маскнинг ҳаёти ва муваффақиятларини илк маротаба холис ҳамда кенг ёритади. Ушбу китобни ёзиш учун Вэнс Маск билан 50 соатдан ортиқ вақт суҳбатлашди ва унинг оила аъзолари, дўстлари, яқинлари, у билан ишлаган ходимлардан қарийб 300 кишига  мурожаат қилди. 

Китоб ҳозирги замон саноатининг шакл-шамойилини ўзгартириб юборган Маскнинг Жанубий Африкада кечирган болалик йилларидан тортиб ҳозирги давргача босиб ўтган йўли,  PayPal, Tesla Motors, SpaceX ва SolarCity каби йирик компанияларга асос солиб, сайёравий бизнес гигантига айланиши ҳақида  мароқли тарзда ҳикоя қилади. Муаллифнинг фикрича,  Маск – жаҳон бизнеси тарихида мислсиз из қолдирган тадбиркор бўлиб, Томас Эдисон, Генри Форд, Говард Хьюз ва Стив Жобс каби афсонавий инноваторлар ва саноатчиларнинг энг яхши жиҳатларини ўзида уйғунлаштирган.
Китоб лидерлик табиати билан қизиқувчилар, янги технологиялар ривожига бефарқ бўлмаганлар, шунингдек, сифатли биографик асарлар ихлосмандлари учун мўлжалланган.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Илон Маск: Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл

  • Кўрилган: 206
  • Нашриёт: Бошқа нашриётлар
  • Маҳсулот коди: Ilon Mask: Tesla, SpaceX va kelajak sari yo'l
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-
  • Бетлар сони: 512
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2021
  • 95000 сум
  • Солиқсиз: 95000 сум

Илон Маск: Tesla, SpaceX ва келажак сари йўл, Ilon Mask: Tesla, SpaceX va kelajak sari yo'l, Эшли Вэнс, Eshli Vens