Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак

Барча учун севимли “Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак” номи билан машҳур шеърий сатрлар, унга ажойиб тарзда ишланган мултфилм ҳали-ҳануз барча ёшдаги инсонлар эътиборини қозониб келади. Бунинг сири нимада?

Асарнинг жозибаси унинг халқ қалбига яқинлигида. Пушкиннинг бошқа асарлари ҳақида ҳам айнан мана шундай фикрларни билдириш мақсадга мувофиқдир. Халқнинг дарди, қисмати, фазилати, камчилиги, нуқсони, табиати, қўйингки, одамзотда мавжуд бўлган барча ўзига хосликлар айнан адиб асарларининг безаги, айни пайтда бадииятга кўчирилган иқтидоридан нишонадир.

Айнан шу жиҳатларига кўра адиб асарлари одамлар кўнглига яқин. Қолаверса, ҳар бир асардан хулоса чиқаришни муаллиф китобхоннинг ўзига ҳавола қилади.

Биз ушбу мўжазгина китобчамиз орқали Пушкин ижоди билан яқиндан таништириш баробарида ҳаётимизда учрайдиган турли вазиятлардан тўғри хулоса чиқаришга ундамоқдамиз.


 


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Балиқчи ва балиқ ҳақида эртак

  • Кўрилган: 5342
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: 2017
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Александр Пушкин
  • ISBN: 978-9943-20-254-2
  • Бетлар сони: 112
  • Серияси: Мактабдан ташқари ўқиш
  • Китоб тили: O'zbek
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2017
  • 7000 сум
  • Солиқсиз: 7000 сум