Йўқ Темурийлар силсиласи

Романда XV асрнинг иккинчи ярми, Шоҳрух ва Улуғбек Мирзолар вафотидан сўнг Мовароуннаҳр ва Хуросонда подшоҳлик қилган Темурийзодалар, уларнинг тож-у тахт йўлидаги ўзаро курашлари, қисмати мавзу қилиб олинган. Тарихий манбалар асосида даврнинг ўта чигал манзараси, парокандалик авжи, қаттоллик сабабияти ёритилади. 1447 йилдан, то 1507 йилга қадар кечган воқеа-ҳодисаларда Гавҳаршод Бегим, Улуғбек, Алоуддавла, Иброҳим, Абулқосим Бобур, Шоҳ Маҳмуд, Абдуллатиф, Абдулло, Абу Саъид, Ҳусайн Бойқаро, Султон Муҳаммад, Ёдгор Муҳаммад, Султон Аҳмад, Султон Маҳмуд, Умаршайх, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бойсунғур, Султон Али Мирзолар иштироки, тутган ўрни тадқиқ ва тасвир доирасига киритилган. Нуфузли ва айни вақтда, маккор маликалар Хадича ва Зуҳра Бегимлар қиёфасига чизгилар битилган.

Темурий Мирзоларнинг муросадан йироқ, муттасил ёвлашуви ташқи тажовуз ва босқинларга йўл очганлиги, натижада буюк Амир Темур асос солган улкан салтанатнинг емирилиши ва интихосига боис бўлганлиги теран талқин этилган. Мазкур «Темурийлар силсиласи» романи 2014–2015 йилларда нашр этилган «Амир Темур сулоласи» китобининг мантиқий давоми бўлиб, эл-у юртимиз кечмиши ихлосмандларига мўлжалланган.


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Темурийлар силсиласи

  • Кўрилган: 2646
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Temuriylar silsilasi
  • Мавжудлиги: Йўқ
  • Муаллиф: Поён Равшанов
  • ISBN: 978-9943-20-246-7
  • Бетлар сони: 480
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2017
  • 42000 сум

Поён Равшанов, Poyon Ravshanov