Иқрор

Ёшлар билан боғлиқ муаммолар ҳозирги куннинг энг муҳим масалалари ҳисобланади, зеро, улар ҳар бир оиланинг асосий ташвишидир.

Афсуски, айрим қора ниятли кимсалар ўз мақсадлари йўлида ғўр ёшлардан фойдаланмоқда. Дунёда ичкиликбозлигу гиёҳвандлик, миссионерлигу даҳрийлик, бузғунчи ғоялару турли қинғир ишлар - буларнинг бари ёшларнинг қўли билан амалга оширилмоқда. Қисқача айтганда, жамият ҳам, оилалар ҳам ёшлар билан боғлиқ муаммоларга чора топиш илинжида овораи сарсон.

Имонидан айрилган, тақдиридан хафа, ҳаётидан норози, жамиятга қарши бош кўтарган ёшларни қандай қилиб йўлга солиш ва ислоҳ этиш масаласи тобора долзарблик касб этмоқда.

Қўлингиздаги асарда ана шундай ёшлардан бирининг ҳаёти ҳақида сўз боради.

Ҳаётда бўлган воқеалар акс этган мазкур китоб орқали адабий шоҳасар яратиш ниятим йўқ эди, шунинг учун унга қисса ёки роман сифатида қарамаслигингизни сўрайман. Асарнинг ўзига хос услуби бор: воқеалар дидактик безаклар билан бойитилган ва асарда панд-насиҳат руҳи кучайтирилган. Китобга ана шу жиҳатдан назар ташлашингизни, унга қатъий адабий мезонлар билан баҳо бермасли гингизни илтимос қиламан.

Китоб кенг оммага мўлжалланган, унда қисқа ва тушунарли жумлалардан иборат содда тил кўлланилган. Матннинг безакдор бўлишига эмас, тушунарлироқ бўлишига эътибор қаратилган.

Китобларимизда ўхшаш мавзулар тез-тез такрорланиши диққатингизни тортиши мумкин. Бунинг икки асосий сабаби бор. Биринчидан, воқеалар ҳаётдан олинган ва қандай юз берган бўлса, шундай баён этилган. Иккинчидан, ушбу воқеа-ҳодисалар инсонлар, айниқса, ёшларнинг ахлоқий қадриятларини мустаҳкамлашга, ўқувчининг ўзи билан юзлашишига васила бўлади. Шунинг учун ҳам бундай ҳаётий мавзулар атайин танлаб олинади.

Сизга нафи тегади деган умид ила...

Холид Эртуғрул

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Иқрор

  • Кўрилган: 118
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: iqror
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Холид Эртуғрул
  • ISBN: 978-9943-7514-1-5
  • Бетлар сони: 160
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 26000 сум
  • Солиқсиз: 26000 сум

Иқрор, Зулматдан нур сари, Холид Эртуғрул, Iqror, Zulmatdan nur sari, Xolid Ertug'rul