Янги Изтироб

Асар бош қаҳрамони Заҳро – мактабнинг катта ўқитув­чиси. Фидойи, жонкуяр, меҳнаткаш, бир сўз билан айтган­да, жонсарак аёл. Заҳронинг бошлиғи, яъни маориф муди­ри уни ниҳоятда ҳурмат қилади, иш борасида муваффақи­ятларини эътироф этади, аммо ходимининг бир жиҳатини сира қабул қилолмайди: Заҳрода раҳм-шафқат, кечириш туйғуси йўқ! Бунинг сабаби балки шафқатсизлик дунёсида қолиб кетган болаликка бориб тақалар, балки бу туйғулар узун тунларда ота-онасининг жанжалларидан қўрқиб, ун­сиз тўкилган кўз ёшлар билан уни тарк этгандир...

Атрофдагиларни ҳайратга соладиган даражада со­вуққонлик билан қабул қилгани – отасининг ўлими Заҳрони кутилмаган воқеалар билан юзлаштиради. Муршид афанди­га тегишли алмисоқдан қолган сандиқ тубидаги эски кунда­лик Заҳронинг юрагида тошдай қотган хотираларни йўққа чиқаради. Бир умр нафратланиб келган отаси, бола қалби билан англагани – беайб опасининг ўлими ва шафқатсизлик қурбони бўлган онаси ҳақидаги қайдлар Заҳрога ҳақиқат­нинг бўй-бастини тўлалигича намоён этади. Ҳақиқат биз­га ёқмаслиги мумкин, аммо уни билишимиз керак... Айнан билмаслик Заҳрони энг олий инсоний фазилатлардан мосу­во қилган эди. Ҳақиқат унга қандай таъсир қилди? Билиш учун, албатта, китоб мутолаасига киришамиз...


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Изтироб

  • 10000 сум

Рашод Нури Гунтекин, Rashod Nuri Guntekin