Жараён

«Жараён» бир ўтиришда ўқиладиган роман эмас. Ўқиш мураккаб, тушуниш учун меҳнат қилиш керак. Таҳлил учун эса вақт лозим. Мутолаага киришар экансиз, чалғишингиз ёки диққатсизлигингиз бутун жараённи қайта ўқишга «мажбур қилиши» мумкин. Жумла тузилиши, тасвирлар, ёндашув бошқа қайсидир ёзувчи услубини эслатмайди. Буни адибнинг ўзи  «Ёзганларим ғалати», дея изоҳлаган. 

Эрих Фромм «Жараён»ни энг узун туш, деб таърифлагани бежиз эмас. Чунки Йозеф тўхтаб қолган вақтнинг ҳаракатланиши, яъни жараёнга айланишини узоқ кутади. Ўзининг ҳибсга олиниш сабабини тушуниб етмаган асар қаҳрамони нафақат туш ва ҳуш оралиғида яшайди, балки қаршисидаги саволларга жавобни ҳам ҳаётдан эмас, тушдан излайди... Ниҳоят, топади! 

Мутолаадан сўнг амин бўласизки, Франц Кафка мураккаб услубга эга ёзувчи сифатида туш ва ҳуш оралиғидаги ягона ҳақиқатни – «Жараён»ни ортиқча бўёқларсиз, адолат тарозисида дунёга келтирган!

* * * * * * * * * * *

«Ҳаётда шундай ҳолатлар юз берадики, инсон ўзи дуч келган муаммоларнинг асл сабабларини ташқаридан ёки ўзгалардан эмас, ўзидан, ўз қалби ва онгининг шу вақтига қадар назар ташлаб кўрмаган, назар ташлашга юраги бетламаган туб қатламларидан излаб топгиси келади.  Уммон қаърига шўнғийдиган ғаввоснинг ўзига яраша асбоб-анжоми, маҳорат сирлари бўлгани каби инсон қалбининг нигоҳ илғамас пучмоқларига сафар қилиш учун ҳам махсус анжомлар, услублар, воситалар даркор.

«Жараён» сингари романлар, Франц Кафка тоифасидаги адиблар яратган боқий асарлар эса худди шундай маънавий сафар анжоми, воситаси вазифасини ўтайди».

                                                                                                                                             Х.Дўстмуҳаммад

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Жараён

  • Кўрилган: 649
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Jarayon
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Франц Кафка
  • Бетлар сони: 336
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 38000 сум
  • Солиқсиз: 38000 сум

Жараён, Франц Кафка, Jarayon, Frans Kafkav