Кўнгил озодадур

Таниқли адиб Хайриддин Султоннинг қўлингиздаги китобига киритилган аксарият асарлари бундан ўттиз-қирқ йил муқаддам яратилган бўлса-да, ўзининг ғоявий-бадиий қимматини бугун ҳам йўқотган эмас.
Атоқли адабиётшунос, мунаққид Иброҳим Ғафуровнинг сўзлари билан айтганда, Хайриддин Султон оддий одамларнинг юракларидаги маънавият гавҳарини, инсонни инсонийлик даражасида мўътабар қилиб турадиган хислатларни теран ва ёрқин бадиият билан тасвирлашга алоҳида эътибор қаратади.
Адиб қаламига мансуб тарихий асарлар, жумладан, Амир Темур, Бобур Мирзо, Муҳаммад Шариф Гулханий, Абдулла Қодирий каби улуғ сиймолар ҳақидаги қисса ва ҳикоялар ҳаққонийлиги ва жозибадорлиги билан ажралиб туради.
Хусусан, «Улуғ Амир ва донна Мариа қиссаси» деб номланган киносценарий мавзуга янгича ёндашуви, ўткир сюжети, оригинал ва замонавий талқини, фавқулодда бадиий ечимлари билан китобхон ва томошабинни ҳайратга солади.
Муҳтарам ёзувчимиз Хайриддин Султоннинг кўп йиллик танаффусдан сўнг сиз, азиз китобхонлар билан янги учрашуви хайрли бўлгай, деб умид қиламиз.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Кўнгил озодадур

  • Кўрилган: 498
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Ko'ngil ozodadur
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Хайриддин Султон
  • ISBN: 978-9943-20-570-3
  • Бетлар сони: 672
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2019
  • 28000 сум