Хамса: Лайли ва Мажнун (насрий табдил)

Ишқ-муҳаббат ҳамиша бадиий адабиётнинг бош мавзуси бўлиб келган. Бу мавзуда омадзод дастлаб оғзаки термалар, халқона қўшиқлар, достонлар яратган бўлса, кейинчалик қиссалар, романлар яратилган. Шарқда «Фарҳод ва Ширин», «Тоҳир ва Зуҳра», «Вомиқ ва Узро» каби ошиқ-маъшуқларнинг муҳаббати ҳамон тилларда достон. «Лайли ва Мажнун» достони улар орасида алоҳида ўрин тутади.

«Лайли ва Мажнун» достони илгари ҳам насрий баён қилинган. Бироқ олдинги баёнлар дастлабки уриниш бўлгани учун қатор камчиликлардан холи эмас. Навоий асарларини насрий баён қилиш мумтоз адабий тилни билиш баробарида бадиий пухталикни ҳам талаб қилади. Ваҳоб Раҳмон насрий баёни асосида тузилган «Лайли ва Мажнун» достонининг мазкур янги насрий табдили аслиятга жуда яқинлиги билан эътиборга молик.

Умид қиламизки, мазкур янги насрий табдил «Лайли ва Мажнун» достонидан кенг китобхонлар оммасини яна ҳам тўла баҳраманд бўлишларида ўзига хос восита вазифасини ўтайди.

Масъул муҳаррир: филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов

Табдил ва изоҳ муаллифи: Манзар Абдулхайр

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Хамса: Лайли ва Мажнун (насрий табдил)

  • Кўрилган: 874
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Xamsa: Layli va Majnun
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Алишер Навои
  • ISBN: 978-9943-20-654-0
  • Бетлар сони: 192
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2021
  • 28000 сум
  • Солиқсиз: 28000 сум

Хамса, Алишер Навоий, Xamsa, Alisher Navoiy, Лайли ва Мажнун, Layli va Majnun