Лолазор

Бугунги кун китобхони кутган асар – «Лолазор» ниҳоят, қўлимизда!  Гарчи романнинг илк нашри ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигига тўғри келса-да, у ўқувчилар «тўймаган» асарлардан бири ҳисоб­­ланади. Нега? Сабаб оддий – асар воқеалари айни кунимиздан, биз яшаётган жамият «сир»ларидан  сўзлайди.

Мутолаа давомида қаҳрамоннинг умр йўли, фаолияти билан танишасиз. Бу йўлнинг дастлабки қадамидан то сўнгига қадар ўқувчи асосий образлардан бири – Яхшибоевга ҳамроҳ бўлади. Яна бири – Ошно билан дўст тутинади. Лекин бирда ҳамфикр бўлса, бирда уларга қарши чиқади. Қарши чиқиш билан эса, табиийки, ўқувчи вазиятни ўзгартирмайди, аксинча, Ошнонинг ошносига, Яхшибоевнинг шогирдига, ҳатто Қурбонойнинг фожиасига айланади. Бошқа йўл йўқ – истамаган ҳолда ўқувчи ўзининг собит қарашидан воз кечади!

Яна бир аҳамиятли жиҳати, мутолаа жараёнида асар қаҳрамонларининг исми шунчаки танланмаганига гувоҳ бўласиз. Ҳатто Яхшибоев ўз шогирдларига мурожаат қилар экан, уларнинг фамилиясини исм ўрнида ишлатиши бежиз эмаслигига амин бўласиз. 

Бошқарувчи инсон, ким бўлишидан қатъи назар, ҳокимият тепасига келар экан, у дастлаб олижаноблик ва фидойиликни мақсад қилади. Борган жойини боғ қиладими, гулзор қиладими, лолазор қиладими ёки умуман ҳеч нарса – буниси энди бош­қа масала.

Асар сўнгида китобхон мулоҳазага чўмади, бир сўз билан айт­ганда, мутолаадан ким нимани изласа, шуни топади

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Лолазор

  • Кўрилган: 368
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: lolazor
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Мурод Муҳаммад Дўст
  • ISBN: 978-9943-20-822-3
  • Бетлар сони: 672
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 63000 сум
  • Солиқсиз: 63000 сум

Лолазор, Мурод Муҳаммад Дўст, Lolazor, Murod Muhammad Do'st