Янги Марҳумлар ороли (1-китоб)

Ҳурлик, озодлик – ҳеч бир нарсага алишиб бўлмас буюк неъмат. Унга эришмоқ, халқини озод кўрмоқ учун не-не инсонлар ҳаётини гаровга тикиб, жон олиб, жон бермаган дейсиз. Бу йўлда баъзан душманга қарши кучли қўшин билан зарба берилса, баъзан эса маънавий тарғибот эрк учун курашнинг қуролига айланган. Аммо асрлар давомида мустамлакачилик сиёсатининг қурбони бўлган, қулликка маҳкум этилган, маънавияти ва нафсонияти топталган нату халқи бундай курашни қўлламайди. Зотан, натландларга на қурол, на қўшин – ҳеч бир куч бас келолмасди. Ниҳоят натулар ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ноодатий йўл топишади: аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган қадим афсона – «Аънос сулоласи сири»ни «ҳақиқат»га айлантириш орқали мустамлака зулмидан озод бўлишади.

Ўзининг «Афсонавий гўзгу сири» детектив қиссаси билан китобхонлар эътиборига тушган, ўзгача ёндашув ва ноодатий баёни билан ўзбек адабиётига янгича руҳ олиб кираётган ёш ижодкор Даврон Султонов қаламига мансуб яна бир асар – «Марҳумлар ороли» детектив романи айни воқеалар асосида эрк учун курашдаги ҳар қандай ҳаракат буюк қаҳрамонлик эканини англашимишга хизмат қилади. Фантастик ҳодисотлар талқини, воқеалар ривожи ва бир нафасда таржима асардек ўқилиши билан ушбу асар китобхонлар қалбидан муносиб жой эгаллаши шубҳасиз.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Марҳумлар ороли (1-китоб)

  • Кўрилган: 211
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Marhumlar oroli
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Даврон Султонов
  • ISBN: 978-9943-20-819-3
  • Бетлар сони: 336
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 34000 сум
  • Солиқсиз: 34000 сум

Марҳумлар ороли, Даврон Султонов, Marhumlar oroli, Davron Sultonov