Янги Марҳумлар ороли (2-китоб)

«Эшик очилиб, олдинда бир, унинг ортидан икки бошсиз одам пайдо бўлди. Майор Брестнинг танаси қўрқувдан музлаб қолди. Майор қалтираганча тўппончасини ишга туширди. Ёнидагилар ҳам ўқ узишга киришди. Барча ўқлар отилди. Олдиндаги бош­сиз мурда ерга йиқилди. Майор ўқдонини тўлдиргунча йиқилган мурда тирикларнинг ваҳмини ошириб, ўрнидан турди... Воқеа шу даражада юз бермоқда эдики, тириклар тумандаги карахт одамдек нималар бўлаётганини англолмай қолишди. Даҳшатлари босилмай столдаги қилич ҳеч ким тутмаган ҳолда ҳавога муаллақ кўтарилиб, бир кучли айланиш билан ма­йор Брестнинг  бошини узиб ташлади. Мурда эгилганча узилган бошни олиб, қаддини кўтарганида Ҳаркернинг димоғига бадбўй ис урилди. Кўнгли айниб, кўзлари олайиб ёнига қулади. Ҳушидан кетаркан, стол оёқлари орасидан сўнгги кўргани бошсиз мурдаларнинг хонадан чиқиб кетаётгани бўлди...»

Фантастик ва ноодатий воқеалар, тасвирлар, сирли ва чигал жиноятларни ўзида акс этган «Марҳумлар ороли» асарининг ниҳояси, сирли жумбоқлар ечимини интиқлик билан кутаётган китобхонлар эътиборига асарнинг иккинчи китоби ҳавола этилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Марҳумлар ороли (2-китоб)

  • Кўрилган: 161
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Marhumlar oroli
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Даврон Султонов
  • ISBN: 978-9943-20-820-9
  • Бетлар сони: 320
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 34000 сум
  • Солиқсиз: 34000 сум

Марҳумлар ороли, Даврон Султонов, Marhumlar oroli, Davron Sultonov