McDonald's. Бигмак сири

Китобда Америка рамзига айланган ва америкаликларнинг маданиятига унутилмас таъсир кўрсатган компаниянинг ташкил топиши ва тараққий этиши ҳақида батафсил ҳикоя қилинади. Ушбу китоб мустақил журналист томонидан ёзилган, "Макдоналдс" компанияси унинг ишини назорат ва таҳрир қилмаган, бу эса баён этилган материалга холислик багишлайди. Материал устида ишлаш тўрт ярим йил давом этган. Муаллиф гамбургер сотадиган ягона пештахтадан бошланган бизнеснинг бутун дунёга машҳур кўп миллиардли корпорацияга айланиш жараёнини батафсил тасвирлайди. "Гамбургерлар университети", доҳиёна реклама компаниялари ва маркетинг топилмалари, франчайзи ва корпорация ўртасидаги, корпорация ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги зиддиятлар, халқаро экспансия-буларнинг бари "Макдоналдс"нинг тарихидир. Китоб хусусий бизнеснинг ривожланиш тарихи ва тажрибасига қизиққанлар ҳамда, кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

Русчадан Фахриддин Содиқ таржимаси

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

McDonald's. Бигмак сири

  • Кўрилган: 147
  • Нашриёт: Info capital group
  • Маҳсулот коди: mcdonalds bigmak siri
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Жон Ф.Лав
  • ISBN: 978-9943-5788-1-4
  • Бетлар сони: 768
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 98000 сум
  • Солиқсиз: 98000 сум

McDonald's. Бигмак сири, Макдоналдс