Мерган (интергал)

Замонамизнинг энг машҳур америкалик ёзувчиларидан бири, «Шуъла», «Ўлик ҳудуд», «Яшил йўлак», «Рита Хейворт ёхуд Шоушенкдан қочиш», «Чекишни ташланг корпорацияси» сингари бир-биридан ажойибу ғаройиб роман ва қиссалар, бетакрор ҳикоялар муаллифи Стивен Кинг аллақачон Ғарбда ўз ўқувчиларини топиб улгурган. Адибнинг ўзбек китобхонларига тақдим этилаётган «Қора Минора» туркумининг биринчи китоби ҳисобланмиш «Мерган» романининг бош қаҳрамони Роланд — «жойидан силжиган дунё»даги сўнгги олижаноб мерган. У нима бўлган тақдирда ҳам куч-қудрат ўчоғи, коинотнинг пойдевор тоши — Қора Минорани излаб топиши керак. Бир кун келиб бу Минорани топади ҳам, лекин ҳозирча унинг чекига сеҳргарлик ила бошқарилмиш, баъзан бизнинг оламимизгада эшик очилиб туриладиган дунё бўйлаб саёҳатга чиқиш юки тушган...

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Мерган (интергал)

  • Кўрилган: 409
  • Нашриёт: ЎЗБЕКИСТОН НМИУ
  • Маҳсулот коди: Mergan
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Стивен Кинг
  • ISBN: 978-9943-28-901-7
  • Бетлар сони: 320
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:интеграл
  • Йили: 2020
  • 28000 сум
  • Солиқсиз: 28000 сум

Мерган, Стивен Кинг, Mergan, Stiven King