Келиб чиқиши Афғонистонлик бўлган Америкалик ёзувчи Холид Ҳусайнийнинг 2003 йилда дебют романи — "Шамол ортидан югуриб" нашр этилади. 2005 йилга келиб АҚШнинг бестеллерлар рўйхатида учинчи ўринни банд қилади, шундан сўнг асар дунёнинг 53 тилига таржима қилинади. Унинг иккинчи романи — "Минг қуёш шуъласи" 2007 йилда босмадан чиқади ва иккла китоби умумий ҳисобда, дунё бўйлаб 40 миллион нусхада сотилади.
Асарларидаги қаҳрамонлар афғон халқи. Уларнинг қийинчиликлари, кечинмалари, ўйлари, улар ҳам инсон эканликлари. Бир сўз билан айтганда афғон халқининг ҳайқириғи. Муаллиф шу чоққа қадар тўрт роман ёзган, шулардан учтаси ўзбек тилига таржима қилинган.
Қуйида унинг юракларни ларзага солувчи, турмуш ва тақдир қийинчиликларидан сўзловчи "Шамол ортидан югуриб", "Минг қуёш шуъласи", "Тоғлар ҳам садо беради" асарларининг жамланмасини тақдим этамиз