Мушуклар маликаси Минуш

MUSHUKLAR MALIKASI MINUSH

Узоқ кутилган, дунёнинг ўндан ортиқ тилларига таржима қилинган, муаллифига бемисл шуҳрат келтирган китоб ўзбек тилида нашр этилди!


Болаларнинг самимий, беғубор дунёси мадҳ этилган,  тўғрилик, адолатгина инсонларни қутқариши баралла куйланган "Мушуклар маликаси Минуш" нидерланд тилидан таржима қилинди. 


Тепадаги босимлардан чўчиса-да, олға интилишдан тўхтамайдиган Тиббе отлиғ ёш мухбир ва унинг ахборот тўплашда бемисл маҳоратга эга котибаси Минушнинг антиқа саргузаштлари болалар қатори Сизга ҳам, албатта, манзур бўлади. 


Жамиятни порахўрлар эмас, пок-ҳалол кишилар қутқариши болаларга бола тилида, ғаройиб воқеалар мисолида очиб берилган. Минуш – оддий мушук эмас, ҳаётга самимият кўзи билан қарайдиган инсонлар тимсоли.


Босим-эзғилашлар – фикр-сўз, ҳақиқат душмани! Ҳаёт – амалдорларнинг сўзи, қилмиши билан эмас, виждонлиларнинг бонг уриши, бедорлиги билан фаровонлашади. Китоб шу ҳақда...

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Мушуклар маликаси Минуш

  • Кўрилган: 1072
  • Нашриёт: АКАДЕМНАШР
  • Маҳсулот коди: Mushuklar malikasi Minush
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-6500-5-3
  • Бетлар сони: 192
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A4
  • Йили: 2021
  • 52000 сум
  • Солиқсиз: 52000 сум

Мушуклар маликаси Минуш, Mushuklar malikasi Minush, Анни Шмидт, Anni Shmidt