Мукаммал дастурлаш: JavaScript

2020 йил ортда қолди. Карантин, пандемия, чекловлар, бедаво дард яхшигина сабоқ бўлди.


Уйда ўтириб, ишлаш, ўқиш, ривожланиш мумкинлигини билдик. Қайси касб-ҳунар, соҳага талаб юқорилиги ҳам яққол сезилди. Дизайнер, дастурчи, ҳисобчи, фрилансер ва ҳкз.га ишимиз чандон тушса тушдики, камаймади. Демак, замонга мослашиш шарт!

Тез орада чоп этилажак "Мukammal dasturlash: JavaScript" эса: 

• янги қирраларингизни кашф этишга;

• уйда ўтириб, қўшимча даромад топишга;

• малакали веб-дизайнерликдан ташқари;

• "фронт-энд" дастурловчи, яна тўлақонли дастурий таъминот яратиш борасида етук билимларга эга бўлишга кўмаклашади. 

Китобда ортиқча маълумотлар ўрнига ўн йиллаб йиғилган тажрибалардан фойдаланиб, аниқ кўрсатмалар келтирилган.

Дастурчилик – сердаромад соҳа. Ўзингиз танланг – бўш вақтда телефон титиб, бошқаларнинг танловига бўйсунган афзалми ёки ўша танлов эгаси бўлиш?!

Ушбу китоб замонавий дастурлашни ўрганмоқчи бўлганлар, дастурлаш билан шуғулланадиганлар ва ҳатто дастурий таъминот варатиш бўйича етук мутахассисларга ҳам мўлжалланган бўлиб, илм олиш ва уни мустаҳкамлаш учун энг керакли бўладиган зарурий билимларни ўзида жамлаган ҳамда содда тушунарли тилда баён этилган. Ортиқча маълумотлар ўрнига ўн йиллаб йиғилган тажрибалардан фойдаланиб аниқ кўрсатмалар келтирилган. Китобдаги маълумотларни ўзлаштирган ўқувчи малакали вебдизайнер сифатида кенг фаолият юритшдан ташқари, нафақат «фронт-энд» (тимусти) дастурловчи бўлиши мумкин, балки тўлақонли веб-дастурий таъминот яратиш борасида етук билимларга ҳам эга бўлади.

Китобда ёритилган мавзулар бўйича фикр-мулоҳазалар, таклифлар, саволлар ҳамда ўз амалий дастурлаш фаолиятингизда муаммолар юзага келса, ilm.yurt.uz сайти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Мукаммал дастурлаш: JavaScript

  • Кўрилган: 308
  • Нашриёт: АКАДЕМНАШР
  • Маҳсулот коди: Mukammal dasturlash: JavaScript
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-6501-6-9
  • Бетлар сони: 300
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2021
  • 48000 сум
  • Солиқсиз: 48000 сум

Mukammal dasturlash: JavaScript, Мукаммал дастурлаш: JavaScript, Дастурлаш китоби, Dasturlash kitobi, Java o'zbekcha