Тез кунда Навоий-30

Азим пойтахт Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган Навоий кўчасидаги манглайига «30» рақами зарб этилган бу муҳташам иморат ушбу китоб қаҳрамонидир.

Эҳтимол, сиз, ҳеч замонда бино ҳам бадиий асар қаҳрамони бўлиши мумкинми, деб сўрарсиз. 

Лекин Санъат номли оқсоч момо қалъалар ва қўрғонлар, сарой ва қасрлар, масжиду мадрасалар, бутхонаю калисолар ҳақида оташин ҳарорат ва маҳорат билан битилган қанчадан-қанча гўзал асарларга доя бўлгани тарихдан яхши маълум. Лоақал «Биби Марям ибодатхонаси», «Садди Искандарий», «Иф қалъасининг маҳбуси», «Арбат болалари», «Дарё бўйидаги уй» каби асарларни эслаш кифоя.

Шу маънода, "Навоий – 30" ўз сиймосида ҳам қалъа, ҳам қўрғон, ҳам сарой, ҳам дорилфунунга хос жамики белги-аломатларни мужассам этгани учун, ҳеч шубҳасиз, бадиий асарнинг тўлақонли қаҳрамони бўлишга мутлақо муносибдир.

Муаллиф  ва  нашриёт китобда учраши мумкин бўлган айрим ўхшаш ҳолатлар тасодиф эканини қайд этади.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Навоий-30

  • Кўрилган: 217
  • Маҳсулот коди: navoiy-30
  • Мавжудлиги: Тез кунда
  • Муаллиф: Хайриддин Султон
  • ISBN: 978-9943-7108-4-9
  • Бетлар сони: 512
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 49000 сум
  • Солиқсиз: 49000 сум

Навоий-30, Navoiy-30, Hayriddin Sulton, Ҳайриддин Султон