Одоб-ахлоқ китоби
 Мазкур китобда ХХ аср бошларидаги кўзи ва қалби уйғоқ, тетик адибларнинг асарлари, панд-насиҳатлари жамланди.

"Муҳтарам биродарлар! Сиз хизмат қилатургон доираларда сиздан катта ва сиздан оз ишлайдургон ва сизларға иш буюратурғон кишилар борки, сиздан беш, ҳатто, йигирма дафъа зиёда вазифа олур. Мунинг сабаби надур? Сизнинг қўл остингизда сиздан кўп ишлайдургон ва қаттиғ хидмат қилатургон ва юк кўтара тургон мусулмон ва ё ўруслар борки, сиздан ҳам оз вазифа олур. 

Албатта, мунга жавоб берурсизки, бизни устимиздан қарайдургонларни(нг) «илми замоний»­­си биздан зиёда ва меҳнаткашларни илми бизга ҳам эмас. Мана сабаб шудур. Биз ҳам дермизки, жавобингиз дуруст. 

Бас, сиз муҳтарамлар ҳам ўз авлодингизни ва азиз болаларингизни, агарда хоҳласангизки, сиздан кўра тараққий этса, дин ва миллатға хизмат этса. (Дин ва миллатға хизмат илм ва оқча ила бўлур.) Шу илми замонийни таҳсил қилмоқ учун ҳаракат қилмоғингиз лозимдур. Ҳамватанларимиз мулкини сотиб тўй қилганидек сиз-да, ҳатто, лозим бўлганда мулкингизни сотсангизда ўғлингизни замонча ўқумоқиға саъй қилсангиз. Тўйга исроф қилинатургон оқчаларни ўқумоқ йўлиға сарф қилсангиз! Замонча ўқутмоқ тариқасидан бошқа мақолада арз қилинур."

Маҳмудхўжа Беҳбудий
“Ойна” журнали, 1914 йил, 21-сон, 390-391 бетлар.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Одоб-ахлоқ китоби

  • Кўрилган: 2188
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: odob-axloq kitobi
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Жамоа
  • ISBN: 978-9943-27-487-7
  • Бетлар сони: 192
  • Серияси: Ёш китобхон
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2020
  • 17000 сум
  • Солиқсиз: 17000 сум

Одоб-ахлоқ китоби, Odob-axloq kitobi, Jadid adabiyoti namoyandalari, Жадид адабиёти намояндалари