Олим етиштирган оналар

Олим етиштирган оналар

Оналар фарзанд тарбиясида ҳамиша оилада муҳим ўрин тутганлар. Бола туғилишидан олдин, ҳатто жуфт танланаётган вақтдаёқ бўлажак онага эътибор қаратилади. Фарзанд туғилгандан кейин ҳам отаси иш ё бошқа сабаблар билан кўп вақт уйда бўлмайди, тарбияга доир зарур ўгитлар, кўрсатмалар берган ҳолда, асосий иши моддий таъминот бўлиб қолаверади. Илло, она солиҳа, илмли бўлса, фарзанди келажакда буюк инсон бўлиб етишиши учун астойдил ҳаракат қилади. Агар «Нега фарзанд тарбияси ёлғиз менинг зиммамда бўлар экан?!» дея у ҳам тарбия билан шуғулланмаса, нафақат бир боланинг, балки бутун бошли миллатнинг келажагини барбод қилади.

Улуғларимиз ҳаётига назар соладиган бўлсак, уларнинг оналари ҳатто оталари вафот қилгандаям ҳам моддий таъминотни ўз зиммаларига олишган, ҳам фарзанд тарбияси билан шуғулланишган. Йиллар давомида чекилган заҳмат натижаси ўлароқ, Имом Аҳмад, Имом Бухорий каби буюк инсонлар етишган. Бу китобда ана шундай улуғ зотларнинг оналари фарзанд тарбиясида қандай йўл тутганлари, қанчалар азоб-уқубат тортганлари ҳақида ҳикоя қилинади. Шундай экан, ҳар бир она ҳақида ўқиб, алоҳида ўгит оламиз.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Олим етиштирган оналар

  • Кўрилган: 249
  • Нашриёт: Фактор пресс
  • Маҳсулот коди: Olim yetishtirgan onalar
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Мурат Тосун
  • ISBN: 978-9943-7254-6-1
  • Бетлар сони: 160
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 30000 сум
  • Солиқсиз: 30000 сум

Олим етиштирган оналар, Olim yetishtirgan onalar, Murat Tosun, Мурат Тосун