Ўлсанг, ким йиғлайди?
 Ҳали бола пайтимда отам айтган бир ўгитни умр бўйи ёдимдан чиқармайман:
- Ўғлим, сен туғилганингда йиғлаган эдинг, дунё эса шод-хуррам эди. Шундай яшагинки, вафот этаётганингда дунё йиғласин, сен эса шод-хуррам бўл.
Биз аслида ҳамма ҳаётнинг ўзи нима эканлигини унутган даврда яшаяпмиз. Биз инсонни бемалол Ойга йўллай оламиз, лекин шундоқ ёнимизга кўчиб келган янги қўшнилар билан танишишга сира фурсат тополмаймиз. Биз баллистик ракетани ер шарининг бошқа қисмига учириб, мўлжалга аниқ ура оламиз, бироқ негадир болалар билан кутубхонага боришни доимо орқага сурамиз. Бизда бир-биримиз билан алоқани йўқотиб қўймаслик учун электрон почта, факслар, уяли телефонлар бор, аммо инсоният ҳали ҳеч қачон бу қадар тарқоқ бўлмаган.
Биз инсонийликни йўқотдик.
Ҳаётдаги мақсадни йўқотдик.
Биз жуда муҳим нарсани назардан қочирдик.
Шундай қилиб, мутолаага киришаётган пайтингизда - буни асло қўполликка йўйманг - мен сиздан сўрайман
ҚАБРИНГИЗ БОШИДА КИМЛАР ЙИҒЛАЙДИ?


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Ўлсанг, ким йиғлайди?

  • Кўрилган: 1532
  • Нашриёт: ҚАҚНУС МЕДИА
  • Маҳсулот коди: O'lsang kim yig'laydi
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Робин Шарма
  • ISBN: 978-9943-5558-1-5
  • Бетлар сони: 160
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2019
  • 18500 сум

Робин Шарма, Robin Sharma