Йўқ Олтин қанотли қуш

Жанубий Кореянинг ҳозирги даврдаги энг машҳур ва мумтоз ёзувчиси Ли Мун Ёлнинг “Олтин қанотли қуш” қиссасида ҳақиқий инсоний қадриятларнинг фалсафаси асар қаҳрамони — таниқли рассом ва хаттот Ко Чжук тақдири орқали мажозий ифодасини топган. Шогирдлик пайтидаёқ унинг иқтидорлилиги маълум бўлади. Устози унга ижодда юксак руҳ ҳис этилмаса, тасвирлар шунчаки буёқлардангина иборат бўлишини уқтирган. Ко Чжук дунё таниган рассом даражасига кўтарилган бўлса ҳам фақат умрининг сўнгги кунларида ўзида ўша юксак руҳни туймаганлигини, эришган шуҳратининг ўткинчилигини англаб етади. У турли ўлкаларга тарқалиб кетган машҳур асарларига ўзи ўт қўйганида, аланга учқунларида бутун ҳаёти давомида кўришни орзулаган ўша юксак руҳ рамзи — олтин қанотли қуш гавдаланади.

Ишончимиз комил, корейс халқи севиб мутолаа қилаётган ушбу асар сиз азиз ўқувчилармизга ҳам манзур бўлади.




Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Олтин қанотли қуш

  • Кўрилган: 73
  • Нашриёт: ДАВР ПРЕСС НМУ
  • Маҳсулот коди: Oltin qanotli qush
  • Мавжудлиги: Йўқ
  • Муаллиф: Ли Мун Ёль
  • ISBN: 978-9943-4611-3-0
  • Бетлар сони: 112
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2016
  • 20000 сум