Она ва бола

Катта шараф ва масъулият ҳисобланмиш оналикнинг баҳоси фарзанднинг нечоғлик парвариш ва тарбия топганлиги билан ўлчанади. Ўз ўрнида ҳар бир она фарзандининг расо, комил инсон бўлиб вояга етишини ният қилади. Бу ният кимгадир ҳамроҳ бўлса, яна кимдир расоликдан йироқда қолади. Нега? Бу тақдирми ёки ҳаракатларимизнинг таъсири? Балки тақдирга ўзимиз эшик очаётгандирмиз?
Ҳомиладорликнинг масъулияти нимада? Бу даврда аёл психологияси нималарга муҳтож бўлади? Оналик ва психологиянинг мутаносиблиги нимада? Фарзанднинг эрта туғилиши хавфми, хурсандчилик? Одатда чақалоқлар дунёга келгач, дастлабки бир йил давомида қатор касалликларга қарши эмланади, нега?
Юқоридаги саволларга жавоб тарзида тайёрланган ушбу китоб нафақат ёш оналарга, балки кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
Дарвоқе, китоб ёзилиш жараёнида бир фикр диққат марказимизда бўлди. Яъни, марҳум шоира Турсуной Содиқова айтганидек, «Одам боласига она бўлиш учун илм керак, оналик илми керак! Бу илмни ўрганиш бир заҳмат, уни қўллаш яна бир заҳмат!»

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Она ва бола

  • Кўрилган: 127
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Ona va bola
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-27-092-3
  • Бетлар сони: 192
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2019
  • 8500 сум