Оналик мақоми

Миллатнинг сифати оналарнинг ўз ролини ижро этишига, ўз вазифасида қолишига боғлиқ. Онанинг ўз ўрнида бўлиши – инсонликнинг бахти демакдир. Жамиятдаги ҳақсизликлар, оилалардаги зўравонликлар, адолатсизликлар аёлнинг асл вазифаларидан узоқлашишига олиб келади. Бундан кўз юммоқ буюк бир ғафлатдир.

Кириш

Сенга “баланд”дан келаётган бўлсам, бу-эпила олмаётганимдан эмас, яқинроқ бўлсам “мени ҳурмат қилмай қўяди” деган қўрқувимдан эди.

Агар сен билан соғлом муносабат қура олсам, истаганимда болага айлана олсайдим сенга ҳаммасини тушунтириб берардим. Агар сенинг ҳар ишингга аралашаётган бўлсам, бу-сенга ишонмаганимдан эмас, сабрсизлигимдан, кута олмаганимдан...

Давомли бақираётган бўлсам, ўзимни чорасиз ҳис этаётганимдан, бақиришдан бошқасини билмаётганимдан.

Асабийлашаётган бўлсам, сенга раҳбарлик қилишни билмаганим, бошқа йўлини тополмаётганимдан...

Сени эшитмаётган бўлсам, “жим” бўлишингни истайверсам, бу сенинг эҳтиёжларингни кўра олмаётганимдан...

Доимий танқид қилаётган бўлсам бунга лойиқ эканингдан эмас, ўзимнинг қусурларимни кўролмаётганимдан.

Баъзан қарашларим, нигоҳларим сени қўрқитаётган бўлса, сенинг нотўғри ишларингдан эмас, бошқача қарашни билмаганимдан, қарай олмаётганимдан...

Ўзингга олмагин хунук қарашларимни, бақиришларимни...

Атрофимдаги мен қарши чиқолмаган зўравонликлар, ҳаётда ўрнимни топа олмаганим, бошимдан кечган синовлар, менга қилинган ҳақсизликлар - буларнинг бари туйғуларимни топтаб, қалбимни парча-парча кип. ган. Сени ҳис қила олмаётганимнинг сабаби, ҳисларимни йўқотганимдан. Ҳаётнинг ўртасида совуққон бўлолмайдиган сабрсиз кўринишда ёлғиз қолганман....

Сен менинг кучли кўринишимга ишонма, билимли, ўқимишли кўринишимга ишонма. Ҳаёт менга ниқоблар ортига беркинишни ўргатди. Инсонларга баъзан ишончим қолмаганидан доим ўзимни ҳимоя қилиш мажбуриятида қолибман. Сенга берган маҳзун вақтларим учун афсус қиламан, айбсиз эканингда айблаганларим учун ўзимдан хафа бўламан. Яхши она бўлолмадим, дея хавотирланаман... Енингга чўксаму сочларингдан силасам, кўзларингдан ўлсам... Шунда мендан хафаликларинг кетармикин “қўзичоғим”?..

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Оналик мақоми

  • Кўрилган: 171
  • Маҳсулот коди: onalik maqomi
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Ноила Холмуҳаммад
  • ISBN: 978-9943-7508-7-6
  • Бетлар сони: 128
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 16000 сум
  • Солиқсиз: 16000 сум

Ноила Холмуҳаммад, Оналик мақоми, Niola Xolmuhammad, onalik maqomi