Ўткан кунлар

«Ўткан кунлар»

ЁЗҒУЧИДАН


   Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу ‎янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш ‎достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни ‎шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва ‎‎«Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда мажбурият ҳис этамиз.‎


‎   Ёзмоққа ниятланганим ушбу — «Ўткан кунлар», янги замон рўмончилиғи ‎билан танишиш йўлида кичкина бир тажриба, яна тўғриси бир ҳавасдир. ‎Маълумки, ҳар бир ишнинг ҳам янги — ибтидоий даврида талай ‎камчиликлар билан майдонға чиқиши, аҳлларининг етишмаклари ила секин-‎секин тузалиб, такомулга юз тутиши табиий бир ҳолдир. Мана шунинг ‎далдасида ҳавасимда жасорат этдим, ҳаваскорлик орқасида кечатурган ‎қусур ва хатолардан чўчиб турмадим.‎


‎   Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуъни ‎мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кирлик, қора кунлари ‎бўлған кейинги «хон замонлари»дан белгуладим.‎



Абдулла Қодирий (Жулқунбой)




Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Ўткан кунлар

  • Кўрилган: 1120
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: O'tkan kunlar
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Абдулла Кадыри
  • ISBN: 978-9943-27-734-2
  • Бетлар сони: 464
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Йили: 2018
  • 15000 сум