Қиморбоз

Фёдор Достоевский – том маънода ҳам рус адабиётининг, ҳам дунё адабиётининг забардаст вакили. Унинг асарлари ўзбек китобхонлари учун аллақачон севимлига айланиб улгурган. Қайсики китобхон бўлсин, китоб дўконида Достоевскийнинг ҳали мутолаа қилиб улгурмаган асарини кўрар экан, уни олмасдан ўтмайди. Нега?
Сабаби оддий, чунки Достоевский асарлари доимо моҳир таржимонлар томонидан ўзбек тилига ўгирилган. “Телба”, “Жиноят ва жазо”, “Иблислар” – ҳар учаласи устоз таржимон Иброҳим Ғафуров томонидан таржима қилинган.  Таржима қилинганда ҳам шунчаки ўгирилган эмас, балки айнан Достоевский тилида, айнан Достоевкий бўлиб, ўзбек тилида қайта ёзилган. Сўзсиз, Иброҳим Ғафуров таржималари ҳақида ҳеч иккиланмасдан: “Иброҳим Ғафуров ушбу асарлар таржимаси жараёнида Достоевский бўлиб, асарни ўзбек тилида қайта ёзган!” дейишимиз мумкин.
Навбатдаги нашрга тайёрлаган мазкур китобимиздан иккита роман ўрин олган: биринчиси айнан Иброҳим Ғафуров таржимаси, иккинчиси эса маҳоратли мутаржим Олим Отахоновга тегишли. Ҳар иккала роман ўқувчини  доимгидек, ўйлатади. Сўзлар, иборалар, тасвирлар, сифатлар, ҳолатлар ҳар қандай ўқувчини ҳайратга солади. Асарга, ёзувчига, таржимонга муҳаббат билан кейинги мутолаани кутади...

Фёдор Достоевский
Fyodor Dostoyevskiy

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Қиморбоз

  • Кўрилган: 3538
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Qimorboz
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Федор Достоевский
  • ISBN: 978-9943-20-650-2
  • Бетлар сони: 400
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Қаттиқ
  • Йили: 2019
  • 25000 сум
  • Солиқсиз: 25000 сум

Федор Достоевский, Fyodor Dostoevskiy, Фёдор Достоевский, Қиморбоз, Qimorboz