Қора ҳайкал

Атоқли немис адиби Эрих Мария Ремарк аллақачон ўзбек адабиётсеварларининг ҳам севимли ёзувчисига айланиб улгурган. Зеро, баттол урушнинг оловли ўчоғидан эсон-омон чиққан адиб ўз асарларида меҳр-мухаббат ҳар қандай оғир жароҳатларни ҳам даволай олишини исботлади, уруш сабаб маънан ва руҳан шикастланган авлод қисматини қаламга олди, ёвузликни қоралаб келди. Хусусан, "Қора ҳайкал" романида ҳам икки жахон оралиғидаги оғир даврни, кишиларнинг аянчли тақдирини ёрқин бўёқларда тасвирлайди.

Асар бош қаҳрамони – қабртош ёдгорликлари тайёрлаш билан шуғулланувчи фирма ходими Людвиг Бодмер инсон мавжудлигининг моҳияти нимада, деган саволга жавоб излайди. Бу жавобни топиш осон эмас. Бир урушни кўрган ва иккинчисининг остонасида турган давр одами учун эса бунинг машаққати икки ҳисса ортади.

Асар кенг китобхонлар аудиториясига мўлжалланган.

Таржимон Саодат АБДУРАҲМОНОВА

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Қора ҳайкал

  • Кўрилган: 298
  • Нашриёт: Фактор пресс
  • Маҳсулот коди: qora haykal
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Эрих Мария Ремарк
  • ISBN: 978-9943-7253-2-4
  • Бетлар сони: 496
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 42000 сум
  • Солиқсиз: 42000 сум

Эрих Мария Ремарк, Қора ҳайкал, Erix Mariya Remark, Qora haykal