Руҳлар исёни

"Руҳлар исёни", "Ruhlar isyoni"


Достон оташин бенгал шоири Назрул Ислом ҳаёти ҳақида. Назрул Ислом исёнкор шеърлари билан бутун Ҳиндистон ярим оролини ларзага солган шоир эди. Унинг эркпарвар нидоси халқини бирлашмоққа, ўзаро диний эътиқодлар низосидан халос бўлиб, қабиҳ мустамлакачилик зулмига қарши жанг қилмоққа чорлади. 


Шоир номи бутун Ҳиндистонда исёнкорлик тимсоли бўлди. Унинг истеъдодини Робиндранат Тагор олқишлади, юртининг, замонининг энг оловли шоири деб атади. Назрул Ислом ўз эътиқоди йўлида ёш жонини аямади. Шеъри билан, сўзи билан, ўзи нашр этган журнали билан ҳуррият йўлида курашди. Лекин тинимсиз тазйиқлар, ҳибс, қийноклар охир-оқибат ўз ишини қилди. Шоир ўттиз бешга етмаган ёшида, айни ижоди қайнаган пайтда эс-ҳушидан айрилди. «Руҳлар исёни» Назрул Исломнинг ана шу фожиали қисмати ҳақида. Умуман, шоирлик, фидоийлик, эрк ташналиги ҳақида.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Руҳлар исёни

  • Кўрилган: 1267
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Ruhlar isyoni
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Эркин Вахидов
  • ISBN: 978-9943-20-770-7
  • Бетлар сони: 80
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Йили: 2021
  • 5000 сум
  • Солиқсиз: 5000 сум

Руҳлар исёни, Ruhlar isyon", Erkin Vohidov, Эркин Воҳидов