Хамса: Сабъаи сайёр (насрий табдил)

Алишер Навоийнинг «Сабъаи сайёр» достонига қадимий Эрон шоҳи Баҳром Гўр билан боғлиқ афсоналар асос қилиб олинган. Хамсанавис салафларидан фарқли равишда Навоий бу машҳур мавзудан ўзининг илғор ғояларини ифода этиш мақсадида фойдаланиб, қолипловчи ҳикояга кирган новеллаларни ихчамлаштириб, мазмун ва шакл жиҳатидан мукаммал асар яратган. Навоий достонининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, шоир асарининг заминига инсоннинг ҳақиқий севгисини асос қилиб олади. Улуғ инсоний севги воситасида Навоий давлат, ижтимоий, ахлоқий-этик ва бошқа масалаларни кўтариб чиқиб, достондаги асосий мавзуни баён қилиш жараёнида уларни ҳам кетма-кет ҳал қилиб беради.

Муҳтарам китобхон!

Мутафаккир шоирнинг шоҳ асарларидан бири «Сабъаи сайёр» шу пайтгача тўла насрий баён қилинмаганди. Достоннинг олдинги барча нашрларида қарийб юзга яқин байт насрий баён қилинмаган ҳолда чоп этилган. Ниҳоят, Иноят Махсумнинг баёни асосида мазкур достоннинг тўлиқ насрий баёни сизнинг ҳукмингизга ҳавола қилинмоқда.

Табдил ва изоҳ муаллифи: Манзар Абдулхайр

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Хамса: Сабъаи сайёр (насрий табдил)

  • Кўрилган: 509
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: xamsa: Sab'ai sayyor
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Алишер Навои
  • ISBN: 978-9943-20-681-6
  • Бетлар сони: 288
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 30000 сум
  • Солиқсиз: 30000 сум

Хамса, Алишер Навоий, Xamsa, Alisher Navoiy, Сабъаи сайёр, Sab'ai sayyor