Шермуҳаммадбек ва қўрбошилар жасорати

Тарих – сержумбоқ лабиринтга ўхшайди. Лабиринтда тўғри йўл топишнинг ўзи машаққат, жумбоқлар бўлса нуқул чалғитади, адаштиради.


Тарихимиздаги қўрбошилар мавзуси ҳам худди шундай:

– Жавобсиз саволларга бой;

– Чуқур ўрганилмаган;

– Янги манбаларга эҳтиёж катта;

– Шахслар тақдири тупроққа қоришилган;

– Фактлар чалкаш;

– Фикрлар бир-бирига зид ва ҳоказо...


Анча йиллар ҳақиқий озодлик курашчилари, мард ўғлонларни замона сабаб "босмачи", "қонхўр", "хоин" сифатида талқин этдик. 


Уларнинг кечмишидан гапирадиган манбаларнинг камлиги, ўқигулик китобларнинг саноқлилиги бизни на ғафлатдан уйғотди, на уялтирди. 


Яқинда нашр этилган "Шермуҳаммадбек ва қўрбошилар жасорати" эса Мадаминбек, Шермуҳаммадбек, Холхўжа Эшон, Жунаидхон, Иброҳимбек Лақай жасорати қаторида тарихнинг беаёв, шафқатсиз кунларини кўз ўнгингизда гавдалантириб беради.


Ушбу китоб узоқ йиллар давомидаги изланишлар маҳсули. Тарихни пухта билиш учун биографик китоблар кўп ўқилиши керак! 

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Шермуҳаммадбек ва қўрбошилар жасорати

  • Кўрилган: 664
  • Нашриёт: АКАДЕМНАШР
  • Маҳсулот коди: Shermuhammadbek va qo'rboshilar jasorati
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Мансурхўжа Хўжаев
  • ISBN: 978-9943-6502-9-9
  • Бетлар сони: 384
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2021
  • 47000 сум
  • Солиқсиз: 47000 сум

Шермуҳаммадбек ва қўрбошилар жасорати, Shermuhammadbek va qo'rboshilar jasorati, Мансурхўжа Хўжаев, Mansurxo'ja Xo'jayev