Скафандр ва капалак

Одатда, Ғарб маданияти, санъати ва адабиёти ҳақида гап кетганда, бир ҳушёр тортиб оламиз. Дунёқарашимиз, менталитетимиз ва тарбиямизга тажовуз қиладиган нимадир йўқмикан, деган ҳадик билан янги китобларни варақлаймиз. Бироқ француз драматурги Жан-Доминик Бобининг «Скафандр ва капалак» асари тамомила ўзга хулосаларга келишимизга мажбур қилади: инсон Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам барибир инсон эканига, уни бир нуқтага олиб келадиган муштарак жиҳатлар бисёрлигига иймон келтирамиз. Бунинг учун шакллар тузоғидан ўтиб, инсонлик моҳиятига интилмоқ талаб қилинади, холос.

«Скафандр ва капалак», аввало, чўнг бир изтироб, сўнгра худди шундай умидга йўғрилгани билан эътиборни тортади. Илк сатрларга кўз югуртирарканмиз айни кучга тўлган, ҳаёт ва ижодда муваффақият қозониб келаётган 44 ёшли драматургнинг кутилмаганда инсультга чалиниб, тўшакка михланиб қолиши, аммо тақдирнинг аянчли синови олдида таслим бўлмай соғлом мия ва ягона кўз ёрдамида ҳаёт учун курашишга бел боғлагани, нигоҳлари билан логопед кўмагида дунё билан мулоқотга киришиши вужудимизни титратади.

Айниқса, ҳамма аъзолари фалаж ҳолда: на қимир этиш, на гапириш ва на овқат ейиш имкониятига эга бўлган Жаннинг ишга яроқли биргина кўзини юмиб очиб, логопед кўрсатган ҳарфлар орқали бутун бошли асар ёзиши ва бу асари орқали бугунги кун замондош кишиси учун сув ва ҳаводек зарур бўлган сабр-тоқат, матонат ва шукроналик туйғуларини сингдиришга уриниши танимизни бир бор унинг ўрнига қўйиб кўришга, дунё матоҳига эмас, аксинча, ўтаётган ҳар онимизга қиймат бериб яшашга ўргатади.

Инсон жасорати ва матонатининг маҳсули бўлмиш «Скафандр ва капалак» орқали фалаж тананинг гўё скафандр исканжасига тушиб, руҳ ва хаёллар эса капалакдек ҳур ва озод қолажагини англаймиз.


Рус тилидан Нилуфар Усмонова таржимаси

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Скафандр ва капалак

  • Кўрилган: 667
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: skafandr va kapalak
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Жан-Доминик Боби
  • ISBN: 978-9943-20-831-52
  • Бетлар сони: 96
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 14000 сум
  • Солиқсиз: 14000 сум

Скафандр ва капалак, Skafandr va kapalak, Жан-Доминик Боби, Jan-Dominik bobbi