Сўнгги орол

Турк ёзувчиси Зулфу Ливанелининг "Сўнгги орол" антиутопик асари нашр этилди. Муаллиф серқирра ижодкор — замонавий турк мусиқачиси, бастакор, кинорежиссёр ва сиёсатчи.

Зулфу Ливанелининг “Сўнгги орол” романини ўқилиш вақти нуқтаи назаридан “бир ютумли сув”га қиёслаш мумкин. Мазкур асар муаллифга Туркиядаги адабиёт йўналиши бўйича энг нуфузли эътироф – Ўрхон Камол номидаги мукофотни келтиргани бежиз эмас.

Асарда номаълум бир орол мисолида Она Заминга инсоният томонидан етказилаётган бемисл талафот, ваҳшийлик, озорлар-у безориликлар оқибатлари моҳирона тасвирланган. Воқеалар ривожи шу қадар жонлики, беихтиёр, ходисалар қай тарзда якун топишини қўрқув, ҳаяжон, хавотир, умид билан сабрсиз кутасиз. Айни шу сабрсизлик китобхонни қўйиб юбормасдан асар мутолааси ниҳояси сари тинимсиз ундайверади. 

Муаллиф инсон характеридаги бемеҳрлик, қатъиятсизлик, масъулиятсизлик ва қўрқоқлик каби қусурлар кун келиб табиатдаги ҳаёт тизимини бутунлай издан чиқариб, кунпаякун қилиши муқаррарлигини кўз ўнгингизда исботлаб беради.  

Романнинг кульминацион нуқтаси – етук шахслар эмас, балки гапира олмайдиган соқов боланинг хунрезликка қарши ҳали ҳеч ким эшитмаган овозида ҳайқириб, золимга ташланиб, у билан бирга жарга қулаши саҳнаси кутилмаган бурилиш ясайди. Бу маъсум бола илк бор янграган овозини ҳақсизликка қарши қўллайди. 

Асар тугагач ҳам орол кишилари кечинмалари, ташвишию муаммолари, улар келган хулосалар гирдобидан бирданига чиқиб кетиш мушкул. Нега? Чунки кутилмаган тарзда ана шу оролдаги инсонларга ўхшаш жиҳатлар ўзимиз – атрофимизда кузга ташлана бошлайди! Яьни дарахтларнинг кесилиши, яшиллик оламига беписанд муносабат ва умуман, табиий ресурслардан окилона фойдаланмасликнинг келгуси окибатларидан ташвиш ва хавотир хиссини туямиз.

Турк тилидан Отабек Тиллаев таржимаси

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Сўнгги орол

  • Кўрилган: 879
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: so'nggi orol
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Зулфу Ливанели
  • ISBN: 978-9943-20-829-2
  • Бетлар сони: 224
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 32000 сум
  • Солиқсиз: 32000 сум

Сўнгги орол, Зулфу Ливанели, So'nggi orol, Zulfu Livaneli