Тез кунда Соҳибқирон

Жаҳон тарихида ўчмас из қолдириб кетган соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ҳаёт йўлига бепарво одам кам топилса керак. Зеро, бу бир буюк инсоннинг жуда улкан марра - жаҳонни забт этиш босқичларида кечган машаққатлар ва синовларга тўла, руҳий изтироблардан ҳам бегона бўлмаган ҳаёт йўлидир.


Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг «Соҳибқирон» шеърий драмаси ўқувчини ана шу долғали даврга дадил етаклаб киради. Қолаверса, муаллиф бу саҳна бўйлаб нафақат катта иқтидор эгаси сифатида, айни пайтда боболар меросига садоқатли ва эҳтиёткор авлод сифатида ҳам қалам тебратади.


Ушбу асар ўқишга қулай ихчам шаклда, ноширчиликнинг сўннги ютуқларидан фойдаланган ҳолда нашр қилиниб, эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Соҳибқирон

  • Кўрилган: 748
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Sohibqiron
  • Мавжудлиги: Тез кунда
  • Муаллиф: Абдулла Арипов
  • ISBN: 978-9943-20-772-1
  • Бетлар сони: 104
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Йили: 2021
  • 5000 сум
  • Солиқсиз: 5000 сум

Соҳибқирон, Sohibqiron, Abdulla Oripov, Абдулла Орипов