Янги Умар Хайём

Умар Хайём ҳақида дунё миқёсида жуда кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган. Уларнинг муаллифлари шоирни турлича талқин қилишган ва кўпчилиги уни даҳрий, осий инсон сифатида тасвирлашган. Бунинг исботи учун эса рубоийларини асос қилиб олишган. Айниқса, «Ҳужжатул Ислом» номини олган буюк илоҳиётчи олим Абу Ҳомид Ғаззолийни, Умар Хайёмдек бетакрор шоир ва олимга қарама-қарши қўйганликлари мени кўп изтиробга соларди. Бу икки зотнинг адоватга бориб, майда-чуйда нарсаларга ўралашиб қолганликларига мутлақо ишонгим келмасди.

Ушбу асардаги менинг асосий «Янгилигим» – Хайём ила Ғаззолийни дўстлаштирдим, шоирнинг шеърларини янгича талқин этишга уриндим. Чунки бу менинг Хайёмим, менинг тасаввуримдаги Хайём! Уни қандай қабул қилиш эса ўзингизга ҳавола.

Шуниси аниқки, дунёда буюк бир сирли оралиқ мавжуд. Бу оралиқни ҳамма ҳам пайқайвермайди. Умар Хайём ана ўша оралиқни топа олган. У осмон ва замин оралиғида эди. Аср ва минг йиллик оралиғида эди. У халқлар, миллатларнинг, динлар ва ниҳоят, олам оралиғида эди. Ақл ва қалб оралиғида эди.

Аммо ишонаманки, Хайём худобехабар даҳрий ва майпараст бўлмаган. У Худога етишган валиуллоҳ эди. Қолаверса, у ҳам сизу биз каби оддийгина инсон бўлган ва шундай яшаган. Акс ҳолда, ёши саксонга етиб, хуфтон намозини ўқиётиб, саждада омонатини топширмасди...

© Наби Жалолиддин

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Умар Хайём

  • Кўрилган: 198
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Umar Xayyom
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Наби Жалолиддин
  • ISBN: 978-9943-20-855-1
  • Бетлар сони: 608
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 55000 сум
  • Солиқсиз: 55000 сум

Умар Хайём, Наби Жалолиддин, Umar Xayyom, Nabi Jaloliddin