Вавилонлик энг бой одам

Вавилонлик энг бой одам
Vavilonlik eng boy odam

Қашшоқлик нима? Ночор яшашнинг айбдори ким? Пулни топиш жуда қийин, уни билиб сарфлаш ҳаммасидан ҳам қийин, деган халқ ҳикматини қандай тушунасиз?

Фаровонликка эришишнинг порлоқ йўли борми ?!

Асар юқоридаги саволларга жавоб берар экан, сабр, ҳушёр, матонат ва журъат, ҳалоллик каби фазилатлар инсоннинг юзини ҳеч қачон ерга қаратмаслигини билиб оласиз.

Таржимон Хайрулла Қосимов

Миллат равнақи фуқаролар фаровонлиги даражаси билан ўлчанади.Қўлингиздаги рисоладаг ҳар бир шахснинг мақсадга эришиши йўлидаги имконият даражалари кўрсатиб ўтилади.

Муваффақият - бу фаол ҳаракат ва маҳорат туфайли қўлга киритилади. Унинг калити мақсад моҳиятини тўла ва тўғри англаб олишдадир.

Фаолиятимиздаги мантиқ фикрлашимиздаги мантиқдан устун бўлмайди. Фикрлашимиз даражаси қай нуқтагача ета олса, ақлимиз ўлчами ҳам ундан ўтиб кетмайди.

Ушбу китоб орқали сизга ҳавола этилаётган таклиф - тавсиялар қашшоқликдан халос бўлишнинг молиявий қонунларини ўзлаштириб олишда кўмак беради. Чунки шу асосларни ўрнатиб олгач, маблағ жамғариш, сақлаш ва ундан даромад олишни билишда пулнинг сир-асрорларидан воқиф бўлиш зарурияти равшанлашади.

Навбатдаги бобларда эса бизнинг кунларимизгача энг аҳамиятли масала молиявий қонунлар ва унинг дастлабки ватани қадим Вавилония - шарқликлар ифодаси бўйича кўҳна Бобилгача олиб боради.

Ушбу китоб муаллифининг ягона орзуси ва тилаги молиявий фаровонлик босқичларини қадамма-қадам забт этаётган миллионлаб ўз ўқувчиларининг том маънода миллионерларга айланишларини умид қилади.

Асарда олға сурилган иқтисодий-молиявий лойиҳалар минг-минглаб ишбилармонлар, тожирлар, тадқиқотчилар синовидан ўтган ишончли тажрибалар ҳосиласидир.

Антик дунёнинг энг гуллаб яшнаган, ривожланган давлати Вавилон ҳақида жуда кўплаб тарихий ҳужжат ва ҳақиқатлар, ривоятлар ҳайратомуз тарзда бизнинг кунларимизга етиб келган. Унинг халқи қашшоқликни мағлуб қилиб, фаровон келажак яратиш қонун-қоидаларини кашф эта олганлар. Улар пулнинг қадр-қимматини, моҳиятини молиявий темир қонунларини билган ҳолда, айни вақтда, бугун биз нимага интилаётганимизни, айниқса, қамбағалчиликдан нажот топиш йўлларини кўрсатиб кетган.

(с) Джордж Самюэль Клейсон

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Вавилонлик энг бой одам

  • Кўрилган: 15444
  • Нашриёт: Бошқа нашриётлар
  • Маҳсулот коди: Vavilonlik eng boy odam
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Джордж Самюэль Клейсон
  • ISBN: 978-9943-4395-8-0
  • Бетлар сони: 144
  • Китоб тили: Ўзбек
  • Муқоваси:Юмшоқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2010
  • 10000 сум
  • Солиқсиз: 10000 сум

Вавилонлик энг бой одам, Джордж Самюэль Клейсон, Vavilonlik eng boy odam, Jorj Samuel Kleyson