Ер чеккасидаги қаҳвахона

Ер чеккасидаги қаҳвахона
Yer chekkasidagi qahvaxona

Бу китоб бизнес-маслаҳатчи Жон П. Стрелекини машҳур ёзувчи қилди ва илҳомбахш коучга айлантирди. Асар миллионлаб ададларда чоп қилиниб, 30 дан ортиқ тилларга ўгирилди. Ўзбек тилидаги ушбу таржима илк бор амалга оширилиб, биринчи марта чоп этилмоқда.

Ҳар биримиз вақти-вақти билан ўзимизга: «мен кимман?», «қаёққа кетмоқдаман?», «бахтлиманми?» деган саволлар берамиз. Уларга жавоб топиш ва ўз йўлимизда давом этиш осон эмас. Китобнинг бош қаҳрамони Жон сирли «Нечун?» қаҳвахонасига дуч келиб қолмагунича ўз ҳаётини мушоҳада қилишга деярли уринмаган. Дунё четидаги бу жойда ўтказилган биргина тун ўзи ҳақида ўйлашга ва ҳаётда ўзи учун нималар муҳим ва қадрли эканини ҳис этишга мажбур қилди. Замонавий ҳаётнинг беҳуда ташвишларидан қутулиш, қўрқувлар ва шубҳаларни четга суриб ташлаш ҳамда бахтли замонлар учун очилишга доир ғаройиб ва илҳомлантирувчи қисса айнан - ушбу асардир.

МИЛЛИОНЛАБ НУСХАДА ЧОП ЭТИЛГАН ВА 30 ТИЛГА ТАРЖИМА ҚИЛИНГАН УШБУ ЖАҲОНШУМУЛ БЕСТСЕЛЛЕР - ГЕРМАНИЯДА 10 ЙИЛ САВДОДА ЕТАКЧИ БЎЛДИ.

Бош қаҳрамон Жон билан қисқа, аммо кашфиётларга тўла ўз-ўзингизга ҳамда ўзлигингизга бўлган йўлни босиб ўтасиз. Ҳар биримиз замонавий ҳаётнинг шошма-шошар тартибсизликлари ва хавотирлари орасида бир марта бўлса-да, тўхташимиз ва муҳими: “Мен нечун бундаман?” - деган саволига жавоб беришимиз лозим. Нима аҳамиятга эга эканини англаш, ҳаётингиз мақсадини кўриш ва ҳар куни ўзингизни бахтли ҳис қилганча, унга интилиш керак.

Жон П. Стрелеки – иқтидорли ёзувчи, нотиқ ва коуч (руҳшунос мураббий). Бир пайтлар бизнес-маслаҳатчи бўлган Жон ўз рафиқаси билан дунё бўйлаб тўққиз ойлик сафарга чиқди. Бу йўллардан орттирган тажрибаси илк бестселлери – “Ер чеккасидаги қаҳвахона”ни ёзишга илҳомлантирди. Асарнинг беқиёс муваффақияти туфайли муаллифнинг бошқа асарлари ҳам ёзилди ва уларнинг бир нечтаси бестселлерга айланди.

“Ҳар биримиз ҳаётда бир марта бўлсин "Нечун" қаҳвахонасида бўлганмиз. Бу жойга “буларнинг бари нимага керак?", "бахтлиманми ўзи?” каби саволлар билан келгач, бу ерни энди қандай яшашга оид ишоралар ва равшан тушунча билан тарк этасан. Жон П. Стрелеки

жавобларни қандай топишни билади. Ахтариш жараёни толиқтирмаслиги учун уни кичик бир қиссахонлик шаклига киритган. Ёзувчининг "Дунё четидаги қаҳвахона" китоби – ўз ҳаётида озгина адашиб қолганлар учун ёқимли ва илҳомбахш мутолаадир”.

Олга Севастьянова, Cosmopolita журнали муҳаррири

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Ер чеккасидаги қаҳвахона

  • Кўрилган: 800
  • Нашриёт: Шарқ зиё заковат
  • Маҳсулот коди: Yer chekkasidagi qahvaxona
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Жон. П. Стрелеки
  • ISBN: 978-9943-6747-9-0
  • Бетлар сони: 208
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2021
  • 48000 сум
  • Солиқсиз: 48000 сум

Ер чеккасидаги қаҳвахона, Yer chekkasidagi qahvaxona, Jon P. Streleki, Жон П. Стрелеки