Тез кунда Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар

А. Расулов таржимаси асосида қайта ишлаб, тўлдириб, нашрга тайёрловчи, кириш мақоласи ва изоҳлар муаллифи тарих фанлари доктори, профессор Ашраф Аҳмедов

Таҳрир ҳайъати: академиклар Азимбой Садуллаев, Абдулла Азамов, профессорлар Баҳром Абдуҳалимов, Сурайё Каримова

Масъул муҳаррир: Азимбой Садуллаев

Тақризчилар: Убайдулла Уватов, тарих фанлари доктори, профессор, Роиқ Баҳодиров, фалсафа фанлари доктори, профессор.


Ушбу китоб XI аср қомусий олими Абу Райҳон Берунийнинг (973-1048) «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар» («Осор ал-боқия») асарининг араб тилидан ўзбек тилига таржимасининг иккинчи тузатилган қайта нашридир. «Осор ал-боқия»да изоҳлар янгидан ишланиб кўриб чиқилиб, ўрганилиб, уларда тарихий масалалар, аниқ фанларга оид муаммолар кенг ёритилди. Асарда қадимги халқларнинг, хусусан, ватанимиз ҳудудидаги суғдлар, хоразмликлар ва ундан ташқари мусулмонлар, христианлар, яҳудийларнинг байрамлари, урфодатлари, турли мамлакатларда ҳукм сурган подшоҳлар, императорлар сулолалари ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. Шунингдек, китобда Беруний таржимаи ҳолига, диний эътиқодига алоқадор материаллар ҳам берилган.

Китоб тарих ва аниқ фанлар тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар ва, умуман, Марказий Осиё халқларининг ўтмиш ҳаёти, фани ва маданияти тари китобхонлар оммасига мўлжалланган

Китобдаги иқтибослар илгари нашр этилган адабиётлардан олинди. Қўлланма ФД-Ф1027 «Марказий Осиё халқлари ёзма меросини ўрганиш: манбашунослик ва матншунослик тадқиқотлари» фундаментал лойиҳаси доирасида бажарилди.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 14 сентябрдаги 4642-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Саҳифаларда ҳавола этилган воқеалар, тарихий ривоятлар ва маълумотлар аниқлигига таҳририят жавобгар эмас.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар

  • Кўрилган: 160
  • Маҳсулот коди: Qadim xalqlardan qolgan yodgorliklar
  • Мавжудлиги: Тез кунда
  • Муаллиф: Абу Райҳон Беруний
  • ISBN: 978-9943-6579-2-2
  • Бетлар сони: 624
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A4
  • Йили: 2021
  • 75000 сум
  • Солиқсиз: 75000 сум

Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар, Абу Райҳон Беруний, Qadim xalqlardan qolgan yodgorliklar, Abu Rayhon Beruniy