Ёш қизнинг кундалиги

Хулиё Карталнинг ушбу китобида ўтаётган умрнинг ҳар лаҳзаларидан завқланадиган ва ҳаётдаги ҳар бир воқеа-ҳодисада сир, жозиба, ҳикмат мужассамлигини кўра биладиган таъсирчан қалбли инсоннинг маҳзун кечинмалари, ўйга толдиргувчи мулоҳазалари битилган. 


Унда бадиий асарлардаги сингари сюжет чизиғи, бир-бири билан можаролашган қаҳрамонлар образи кўринмайди. Мазкур китобда кўнгилда кечган ўйлар баён қилинади, холос. Китобнинг бош қаҳрамони — муаллифнинг ўзи. Муаллиф — унинг асосий ва бирдан-бир қаҳрамони. Лекин ана шу якка, ягона қаҳрамон ўйлари, кечинмалари, ҳаёт ва инсон умри ҳақидаги мулоҳазалари кишини кўп масалалар хусусида ўйлаб кўришга, мушоҳада юритишга ундайди.


* * *

Унутманг, азизларим! Ҳар бир синовда биз учун аталган бир маъно ва мукофот бор. Ҳаётимиз мазмуни – ким бўлиб туғилишимиздан қатъи назар, умр поёнида комилликка эришиб, бу дунёдан кўз юмишдан манзум. Инсон бир марта туғилади, бир марта яшайди, бир марта севади, бир марта ўлади. Шу бир марталик умр давомида икки дунё савобига эришиш насиб қилсин.

Инсон тақдирида ёзилганига рози бўлиб, эришганига шукр қилишни ўрганмас экан, бахтга етиша олмайди...

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Ёш қизнинг кундалиги

  • Кўрилган: 275
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Yosh qizning kundaligi
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Хулиё Картал
  • ISBN: 978-9943-27-385-6
  • Бетлар сони: 96
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 14000 сум
  • Солиқсиз: 14000 сум

Хулиё Картал, Ёш қизнинг кундалиги, Xuliyo Kartal, Yosh qizning kundaligi