Янги Абдулҳамидхон. Яширин тарих ҳақиқатлари

Тарих-фақат шу фан соҳасининг эмас, балки миллатнинг ҳар бир вакилига бирдек дахлдордир. Собиқ шўро даврида тарихимизнинг жуда кўп саҳифалари ёпиб қўйилди. Ҳақиқат эса ёш боладек нимани беркитиб қўйсанг, шуни излаб топади.


Маҳоратли турк адиби Талҳа Угурлуэлнинг узоқ йиллик изланишлари маҳсули бўлган қўлингиздаги ушбу китоб, Усмонийлар салтанатининг сўнгги ҳукмдори Абдулҳамидхон II нинг ҳаёти ва фаолияти тарихий ҳужжатлар асосида ёзилган энг ишончли манбадир.


Инсоф кўз ойнагидан қаралганда ўттиз йилдан ошиқроқ давлат идора қилган Абдулҳамидхон даврида энг оғир жазо ҳисобланган ўлим ҳукми фақатгина беш маротаба қайд этилган.


Бу эса ўз навбатида ғарб адабиёти ҳамда ғарбсеварлар таърифлаган қизил султон эмас, аксинча “Қамар султон” номи муносиблигига кифоя қилади. Абдулҳамидхон, аввало, халқлар бирлиги- и ни сақлаб қолишга уринди.

Миллатнинг келажаги, унинг мавқеи учун ҳаётининг сўнги кунларигача курашди. Хулоса қилиб айтганда китобни ўкиш давомида, хақиқат ва хурофот манзиллари айро бўлишига ўзингиз гувоҳ бўласиз. 


Раҳмат Рашидов Адабиётшунос, таржимон

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Абдулҳамидхон. Яширин тарих ҳақиқатлари

  • Кўрилган: 310
  • Маҳсулот коди: Abdulhamidxon
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Талҳа Угурлуэл
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 45000 сум
  • Солиқсиз: 45000 сум

Абдулҳамидхон, Талҳа Угурлуэл, Abdulhamidxon, Talha Ugurluel