Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи

“Zappos” онлайн савдо компаниясини ўзининг корпоратив маданияти, қадриятлари билан ноёб компаниялардан бири саналади, айни шу хусусиятлари туфайли у юқори суръатда ўсди. “Zappos” “Fortune” журналининг 2009 йилда эълон қилган “Ишлаш учун энг яхши компаниялар” рўйхатидаги дебютини юқори рейтинг билан бошлади. Худди шу йили уни «Amazon”  1,2 миллиард доллардан ортиққа сотиб олди. 
“Бахт улашиш” китобида “Zappos” Бош ижрочи директори ва асосчиларидан бири Тони Шей ўзининг бизнесдаги фаолиятини қандай қилиб чувалчанг фермасидан бошлаб, пицца бизнеси, «LinkExchange» ва “Zappos”гача олиб келгани бу борада орттирган тажрибасини ўқувчилар билан ўртоқлашади. Бир нафасда ўқиб чиқиладиган ушбу китоб корпоратив маданият муваффақият калити эканлиги, атрофингиздаги инсонларга бахт улашиш орқали янада бахтлироқ бўлишингиз мумкинлигини кўрсатади. Китоб “New York Times” ҳамда “Wall Street Journal”нинг бестселлер асарлар рўйхатидан жой олган.


Муаллиф ҳақида
Тони Шей “Zappos”га 1999 йилда, компания ташкил топганидан икки ой ўтгач, маслаҳатчи ва инвестор сифатида жалб қилинган. У “Zappos”нинг тўлиқ таркибига 2000 йил қўшилди.
Заппос ялпи товарлар савдоси 2000 йилда 1.6 миллион долларни ташкил қилган бўлса, Тони Шей раҳбарлигида 2008 йилга келиб 1 миллиард доллардан ошди.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи

  • Кўрилган: 1270
  • Нашриёт: Ниҳол
  • Маҳсулот коди: Baxt yetkazish
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф:
  • ISBN: 978-9943-23-168-9
  • Бетлар сони: 298
  • Серияси: Бахт етказиш
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Йили: 2020
  • 98000 сум
  • Солиқсиз: 98000 сум

Тони Шей, Tony Shay, Toni shey