Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади

Маҳсулот ва ғояларнинг тилга тушиши ва оммалашуви сабаби нимада? Нега баъзи маълумотларни одамлар бир-бирига улашади? Нима учун айрим миш-мишлар эпидемик хусусиятга эга? Ғоялар қандай омиллар туфайли “вирус” каби кенг тарқалади? Нима учун  баъзи мавзулар ҳақида кўпроқ суҳбатлашамиз ва унга оид маълумотларни бошқаларга улашамиз?

Бу каби саволлар ўз маҳсулот, хизмат ва ғояларини кенг оммалаштиришни истайдиган ҳар бир тадбиркор, маркетологлар, журналистлар, матбуот котиблари, PR менежерлар ва блогерларни қизиқтириши шубҳасиз. Ушбу китобда Йона Бергер ижтимоий тарқалувчанлик замиридаги омилларни содда ва тушунарли тарзда баён қилган.

Қўлингиздаги қизиқарли ҳикоялар ва кенг қамровли тадқиқотлар хулосаларига бой “Юқумлилик” китоби маҳсулоти ёки ғояси оммалашишини истаган ҳар бир инсон учун муҳим қўлланмадир. ЙОНА БEРГEР Пенсильвания университети Уортон бизнес мактаби маркетинг профессори. Энг нуфузли илмий журналларда унинг ўнлаб мақолалари чоп этилган ва яна қатор ишлари “New York Times”, “The Wall Street Journal”, “The Washington Post”, “Science”, “Harvard Business Review”, “Wired”, “BusinessWeek” ва  “Fast Company” нашрларидан ўрин олган.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади

  • Кўрилган: 560
  • Нашриёт: Ниҳол
  • Маҳсулот коди: Yuqumlilik. Mahsulot va g'oyalar qanday ommalashadi
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Йона Бергер
  • ISBN: 978-9943-23-180-1
  • Бетлар сони: 248
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 72000 сум
  • Солиқсиз: 72000 сум

Юқумлилик. Маҳсулот ва ғоялар қандай оммалашади, Yuqumlilik. Mahsulot va g'oyalar qanday ommalashadi, Йона Бергер, Yona Berger