Грузия муваффақиятга қандай эришди

Коррупцияга қарши қандай курашиш мумкин?

Бутун мамлакатни электр ва газ билан узлуксиз таъминлашнинг иложи борми ўзи?

Одатда, коррупцияни батамом йўқотиш мушкуллигини кўп таъкидлайдилар. Аммо Михаил Саакашвили бунинг уддасидан чиқди ва Грузияда жуда қисқа муддатда коррупцияни етарли даражада кескин камайтирди, бюрократия ва ортиқча оворагарчиликларга барҳам берди, мамлакат иқтисодининг сезиларли даражада ўсишига замин яратди.

Иқтисодчи Лариса Буракованинг ушбу китобида мана шу ислоҳотларга батафсил изоҳ берилган. Нашр муаллифнинг икки йиллик кузатувлари маҳсули бўлиб, илк бор рус тилида 2011 йилда  чоп этилган.

Лариса Буракова – иқтисодчи, Россиядаги Иқтисодий таҳлил институти ходими. Лондон иқтисод мактаби, Россиядаги Миллий тадқиқот университети “Олий иқтисодиёт мактаби” ҳамда Пекин университетлари битирувчиси. Инглиз тилидаги “The Economist” журнали билан ҳамкорлик қилган. У бир неча бор Грузияда бўлиб, ислоҳотчилар  ва уларнинг мухолифлари қарашларини икки йилдан ошиқроқ вақт давомида яқиндан ўрганган.


Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Грузия муваффақиятга қандай эришди

  • Кўрилган: 303
  • Нашриёт: Ниҳол
  • Маҳсулот коди: Gruziya muvaffaqiyatga qanday erishdi
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Лариса Буракова
  • Бетлар сони: 330
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 50000 сум
  • Солиқсиз: 50000 сум

Грузия муваффақиятга қандай эришди, Лариса Буракова, Gruziya muvaffaqiyatga qanday erishdi, Larisa Burakova