Маънавий маснавий (1-китоб)

Биринчи китоб муқаддимаси. Жами 6та китоб

Бу - «Маснавий» китоби, Ҳақ таолога етишмоқ ва Унга эътиқод сирларини очишда унинг асоси - дин асосларининг асоси. У Оллоҳнинг буюк фиқҳи, ёрқин шариати, ошкор-аён далилидир. Унинг «нури худди бир токча устидаги чироқ» нуридирким, шуъласи тонгдан ҳам ёруғроқ нур сочар. У жонларнинг дарахтзорлари ва булоқлари тўлибтошган жаннатидир. Жумладан, шундай булоғи борки, Тариқат ўғлонлари уни Салса бил? дерлар, мақом эгалари ва каромат соҳиблари учун у «яхшироқ мартаба», «энг яхши қароргоҳ ва энг гўзал истироҳатгоҳ бўлур». «(Ҳаёти дунёдан Оллоҳ таолонинг амру фармонларига итоат қилиб ўтган) яхшилар» унда еб-ичадилар, ҳурлар эса ундан баҳра ва завқ оладилар. У Мисрдаги Нил дарёсидай, сабру қаноат аҳли учун ичимлик, Фиръавн қавми ҳамда кофирлар учун қайғу ва ҳасратдир. Ўзи айтганидек: Оллоҳ «кўпларни адаштиради ва кўпларни (Ҳақ йўлга) ҳидоят қилади». Бу кўнгиллар шифоси, ғам-ғуссани кетгизгувчи, «мукаррам, итоатли мирзолар (яъни, фаришталар) қўллари билан» битилган, «таҳоратли -пок кишиларгина ушла. шига изн берилган, олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил - ноҳақлик келмас» ризқ-рўзни кўпайтиргувчи, ахлоқни поклагувчи, Қуръони карим маъноларини кашф этувчи китобдир. Унга Оллоҳнинг Узи назар ташлаб туради, «Зотан, Оллоҳ энг яхши Сақлагувчидир ва У Зот меҳрибонларнинг Меҳрибонроғидир» Бу китобнинг Ҳақ таоло берган бошқа лақаблари - сифатлари ҳам бор, аммо, биз шу ози билан кифояландик, зеро, оз кўпга, қатра уммонга, бир ҳовуч дон катта хирмонга далолат қилади.

Буларни Ҳақ таоло раҳматига муҳтож ожиз банда, Муҳаммад ўғли Муҳаммад Ҳусайн ўғли Балхий (Оллоҳ унинг айтганларини даргоҳида қабул этсин) айтмоқда: Мен жисмимда жон ўрнида қарор топган, бугуним ва эртанги куним захираси, тиргагим ва таянчим бўлмиш саййидимнинг илтимосига биноан, қисқа, аммо, сермаъно ажойиботлар ва ғаройиботларни, мумтоз иборатларни, йўл-йўриқ дурларини, зоҳидлар тариқати, обидлар гулшанини ўз ичига олган «Маснавий» манзумаларини тузишга уриндим.

Бу зот – орифлар пешвоси, ҳидоят ва сидқ имоми, одамий зот халоскори, қалб ва идрок муҳофизи, Оллоҳ яратган бандалар ичра омонат ва мумтоз, Унинг ўз пайғамбарига васиятларини ўзида акс эттирган ва У танлаган зот хилватгоҳи, Арш хазинасининг калити, Ер бойликларининг қўриқчиси, фазилатлар отаси, Ҳақ ва дин қиличи, Ҳасан ўғли Муҳаммад ўғли Ҳасан, Ахий Турк ўғли” сифатида машҳур, давр Абу Язийди”, замона Жунайди, сиддиқ ўғлининг сиддиқ ўғли сиддиқ, разияллоҳу анҳу, келиб чиқиши Урмавий бўлган, «хуфтонда курд эдим, бомдодда арабга айландим», деган буюк бир шайхга (Оллоҳ унинг ва авлодлари арвоҳи руҳини шод этсин) мансубдир. Унинг аждодлари не чоғлик хушнуд ва авлодлари нечоғлик хушбахтдирлар. Унинг шундай насл-насаби борки, ёруғлиги олдида қуёш ўз тўнини ёпинади, шуҳратин ёғдусида юлдузлар шуъласи хира тортади. Унинг даргоҳи Унга юзланганлар қибласи, Ҳақ лутфидан умидвор элчилар атрофини айланиб зиёрат қилмоқликлари учун орзулар Каъбасидир. Токи ҳар кеч юлдузлар порлаб, ҳар тонг Шарқ машъали нур сочар экан, раббоний, руҳоний, осмоний, арший назар соҳиблари, сукут ила разм солгувчилар, ҳозир бўлгувчи ғойиблар, жандапўш шоҳлар, қавмларнинг улуғвор зотлари, фазилат эгалари, далолат нурлари учун Оллоҳ уларни ўз паноҳида асрасин. Омийн, ё Раббул оламийн!

Бу дуо ижобат бўлгай, зеро, у бутун борлиқни қамраб олган дуодир. Оллоҳу Аҳадга ҳамду санолар бўлсин, Саййидимиз Муҳаммадга, унинг қавми ва хонадонига Оллоҳ раҳмати ёғилсин! «Бизга Ёлғиз Оллоҳнинг Ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли Вакилдир». 


Маънавий маснавий
Ma'naviy masnaviy

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Маънавий маснавий (1-китоб)

  • Кўрилган: 670
  • Нашриёт: Pravo-press
  • Маҳсулот коди: Ma'naviy masnaviy
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Жалолиддин Румий
  • ISBN: 978-9943-6337-0-4
  • Бетлар сони: 696
  • Китоб тили: ўзбекча, тожикча
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A4
  • Йили: 2021
  • 98000 сум
  • Солиқсиз: 98000 сум

Маънавий маснавий, Жалолиддин Румий, Jaloliddin Rumiy, Ma'naviy masnaviy