Тунги қотиллик

Комил Синдаров ҳозиргача китобхонлар эътиборига ҳавола этилган "Қимматга тушган хато", "Темурийлар кутубхонаси сири", "Кечикка қасос", "Амирликнинг олтин тахти изидан" китоблари орқали ўз ўқувчиларини топишга улгурди. Ўқувчиларга тақдим қилинаётган ушбу асар хам воқеаларнинг қизиқарлилиги, жумбоқли ҳолатлар, турфа хил тақдирлар ёритилганлиги билан китобхонлар қизиқишини орттиради.

Асар қаҳрамонлари - Санжарбек ва Фахриддин ўз ишига виждонан ёндашадиган, кўнглига қараб иш тутадиган терговчилар. Лекин сезимларга таяниб иш тутиб бўлмайди, далил-исбот билан иш қилиш лозим. Суриштирув жараёнида жиноят иши баттар чигаллашиб боради. Натижада терговчиларнинг иши ҳам мураккаблашиб кетади. Ҳар ким айбдор бўлиши мумкин. Бироқ ҳақиқий жиноятчини топиш шарт.

Китобхон асар мутолааси давомида ечимнинг тезроқ якун топишини қанчалик истамасин, вазият чигаллашиб кетаверади. Бу эса ўқувчининг жиноятчини топишга бўлган қизиқишини янада орттириб юборади.

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Тунги қотиллик

  • Кўрилган: 823
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Tungi qotillik
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Комил Синдаров
  • ISBN: 978-9943-20-684-7
  • Бетлар сони: 320
  • Серияси: Тунги қотиллик
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Йили: 2019
  • 15000 сум
  • Солиқсиз: 15000 сум

Комил Синдаров, Komil Sindarov, Тунги қотиллик, Tunggi qotillik