Янги Граф Монте Кристо. Биринчи китоб (юмшоқ муқова)

Бу китоб - кўплар кутган дурдона. У жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар рўйхатига киради. Гарчанд «Граф Монте Кристо» яратилганига бир неча асрлар ўтган бўлсада, ундаги улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз аҳамиятини йўқотмайди. Асардаги қаҳрамонлар, уларнинг ҳаёти, кечинма ва кечмишлари, воқеалар занжири ўқувчини китобга ипсиз боғлаб қўяди. Айниқса, бош қаҳрамон Эдмон Дантеснинг узоқ йиллик уқубатлари, ана шу йиллар самараси ўлароқ, ўзгача инсон бўлиб етишиши, бир вақтлардаги жабр-ситам учун интиқом курашига киришиши бугунги кун ўқувчиси учун ҳам бирдек мароқли.

«Граф Монте Кристо»ни кўплар интиқ кутаётганининг боиси шундаки, ушбу китоб ўзбек тилида чиқарилганига қирқ йилдан ошди. У дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган бўлса-да, эҳтимол ҳажми катталиги боис, бизда бошқа чоп этилмаган. Нашриётимиз кўп сонли китобхонларнинг талаб-истакларини инобатга олиб, мазкур ишга қўл урганининг боиси ана шунда.

Марҳамат, ўсмирлик ва улуғворлик, эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўплар, кимсасиз оролдаги надоматлар, қасосга ундаган турфа саргузаштлар оламига ошно бўлинг, муҳтарам ўқувчи!

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Граф Монте Кристо. Биринчи китоб (юмшоқ муқова)

  • Кўрилган: 168
  • Нашриёт: ЯНГИ АСР АВЛОДИ
  • Маҳсулот коди: Graf Monte Kristo, If qal'asining mahbusi
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Александр Дюма
  • Бетлар сони: 748
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:юмшоқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2019
  • 23000 сум
  • Солиқсиз: 23000 сум

Граф Монте Кристо, Иф қалъасининг маҳбуси, Александр Дюма, Graf Monte Kristo, If qal'asining mahbusi, Aleksandr Dyuma