Тез кунда Мария

Сизга “Насроний атиргули”, “Виждон азоби”, “Имомнинг манекен қизи”, “Дор остидаги аёл”, “Жоҳилистон келини” каби асарлари билан таниш бўлган туркиялик адиб Омина Шенликўғлининг яна бир машҳур асарини — “Мария” китобини ўзбек тилида тақдим этмоқдамиз. Бу адибнинг қайси асарини ўқиманг, ҳаммасида инсонни камолотга чорлайдиган, эътиқодни мустаҳкамлайдиган панд-насиҳатларни учратасиз. Айниқса, қўлингиздаги асарни — “МАРИЯ”ни ҳеч бир муболағасиз эътиқод улуғланган буюк обида дейишингиз аниқ.

Ушбу асарни адиб ҳаётий воқеа асосида — бош қаҳрамоннинг ҳикояси бўйича ёзган. Асар воқеалари Германия ва Туркияда бўлиб ўтган.

Асарнинг асосий қаҳрамони насроний қиз — Мария асар бошида ирқчи ва ҳатто миллатчи шахс сифатида кўзга ташланади. Лекин вақт ўтиши билан бошқа ирқ ва миллат вакиллари ҳам ўзлари каби инсон эканлигини англайди.

Тасодифни қаранг, Мария иккита мусулмон йигит — мисрлик Абдулваҳҳоб ва туркиялик Меҳмет — билан танишиб, дўстлашиб қолади. Меҳмет билан Мария орасида муҳаббат пайдо бўлади. Улар ўзаро турмуш қуриши учун кимдир ўз эътиқодидан воз кечиши керак...

Абдулваҳҳоб ким ва у Мариянинг ҳаётида қандай роль ўйнайди? Меҳмет аслида ким эди ва у ўз эътиқодини ўзгартирадими? Мариянинг отаси Сэм ва онаси Тереза қандай инсонлар эди?

Абдулваҳҳоб ва насронийлар епископи ўртасидаги баҳс қандай якунланади ва Мария буларнинг баҳсидан кейин қай аҳволга тушади?

Мария Туркияга нима учун келади ва у мақсадига эришадими? Мария, ҳақиқатан ҳам, Меҳметни севармиди ёки?.. Меҳмeт ва Мария ўзаро турмуш қуришадими? Абдулваҳҳобнинг тақдири қандай якунланади?

Ушбу саволларга асарни ўқиш давомида жавоб топасиз!

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Мария

  • Кўрилган: 160
  • Маҳсулот коди: Mariya
  • Мавжудлиги: Тез кунда
  • Муаллиф: Амина Шенликўғли
  • ISBN: 978-9943-7200-4-6
  • Бетлар сони: 288
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 39000 сум
  • Солиқсиз: 39000 сум

Мария, Амина Шенликўғли, Омина Шенликўғли, Mariya, Amina Shenliko'g'li, Omina Shenliko'g'li