Муборак каломлар ва фазилатли дуолар

Инсониятнинг Улуғ китоби – Каломи шарифда башарият учун зарур бўлган барча масалалар мужассам. Ечилмаган масала, очиқ қолган саволлар бўлиши мумкин эмас. Чунки У илоҳий Каломдир. Уламолар инсонларнинг ўрганиши осон кечиши учун оятларни мазмунидан келиб чиқиб, наҳйи мункар, қисса, хабар каби туркум мавзуларга ажратишган. Бугун сиз ўқимоқчи бўлган китоб ҳам Каломи шарифдаги аксар ҳукмий ва дуо оятларини ўз ичига олган. Шунингдек, айрим сураларнинг фазилати, нозил бўлиш сабаблари, таҳажжуд ва ҳожат намози каби нафл ибодатларнинг баёни далиллар асосида келтирилган. Жанобимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) нинг исмлари, у зотга салавотлар, айниқса, Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари маънолари ила берилиши китобнинг ўқувчи учун ғоятда фойдали эканини кўрсатиб турибди.


Мусаннифлар имкон қадар ҳар бир мавзуга алоқадор оятлар, ҳадислардан далиллар келтиишга ҳаракат қилишган. Қуръони каримни тажВид қоидаларини билмасдан туриб араб тилидан тўғри талаффуз этиш ва ўқиш мушкул. Китобда учрайдиган айрим жузъий хатолар унинг оммага фойдалилигига тўсиқ бўлолмайди. Асарнинг тезда ўқувчилар қўлига етиб боришини таъминлаш зарур, деб ўйлайман

Изоҳ қолдириш

Эслатма: HTML белгиларга ижозат йўқ! Оддий матндан фойдаланинг.
    Ёмон           Яхши
Защита от роботов

Муборак каломлар ва фазилатли дуолар

  • Кўрилган: 160
  • Маҳсулот коди: muborak kalomlar va fazilatli duolar
  • Мавжудлиги: Мавжуд
  • Муаллиф: Жамоа
  • ISBN: 978-9943-7002-0-8
  • Бетлар сони: 288
  • Китоб тили: ўзбек
  • Муқоваси:қаттиқ
  • Файл ҳажми: A5
  • Йили: 2021
  • 30000 сум
  • Солиқсиз: 30000 сум

Муборак каломлар ва фазилатли дуолар, Muborak kalomlar va fazilatli duolar